UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

Карлуш Кейрушга шартномани узайтириш таклиф қилинди Янгиликлар

Карлуш Кейрушга шартномани узайтириш таклиф қилинди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушга Эрон футбол федерацияси шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилди.

Бу ҳақда tehrantimes.com бир қатор манбаларга асосланган ҳолда хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018да қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар форслар Кейрушни терма жамоа бошқарувида қолишини хоҳламоқда.

Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида, яъни жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг тугайди, бироқ федерация португалиялик мураббийни Осиё Кубоги-2019 мусобақасида ҳам ўзида олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, ўз вақтида "Реал" клуби ва Португалия терма жамоасини бошқарган Кейруш, "Манчестер Юнайтед"да Алекс Фергюсонга ёрдамчи сифатида ҳам иш олиб борган. У 2011 йилнинг апрел ойидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда.

Манбанинг айтишича, Карлуш Кейруш федерациянинг янги таклифини қабул қилишга жуда яқин турибди. Чунки уни Эронда жуда ҳурмат қилишади, қолаверса футболчилар ҳам у билан ишлаётганидан мамнун.

Эрон терма жамоаси охирги марта 1976 йил Осиё Кубогида ғолиб чиққан, эндиликда улар Кейруш қўл остида иккинчи бор қитъа чемпионатида зафқар қучиш истагида. 2015 йил Австралияда ўтказилган мусобақада Эрон чорак финалгача бориб, пенальтилар сериясида Ироққа имкониятни бой берганди.

Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Эрон ўз гуруҳида Марокаш, Испания ва Португалияга қарши баҳс олиб боради. Тарихда илк бор 24та жамоа қатнашадиган Осиё Кубоги келаси йилнинг бошида БААда бўлиб ўтади ва 5 январдан старт олади. Финал учрашуви 1 февраль куни Абу Даби шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика