UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  0 08:40КЖЧ. 39 ёшли Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  2 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  10 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  14 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  21

Карлуш Кейруш: "Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ ва Эрон бир хил даражада" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ ва Эрон бир хил даражада"

15 январь куни Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ироқ - Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг иккинчи қисмида Эрон устози Карлуш Кейруш ва жамоа сардори Масъуд Шожайи қатнашди.

"Эртага Ироқ билан ўйнаймиз. Бу мен учун Яман ва Вьетнамга қарши ўйинларга ўхшаган оддий баҳс. Балки ОАВ учун бошқачадир. Аммо мақсадимиз эртага мухлисларга ёқадиган ва чиройли ўйин намойиш этиш", - деб гап бошлади Кейруш.

Мени танқид қилганларни яхши кўраман. Тўғри танқидларни албатта қабул қиламан ва хулоса чиқараман.

Осиё Кубогини ютиш учун 4 даъвогардан биримиз? Бунга қўшилмайман. Тўғри Австралия, Жанубий Корея ва Япония соврин учун курашадиган жамоалар. Бироқ буларга тенглашиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ ва биз шунга яқинмиз. Яъни юқоридаги 3та жамоа чемпионликка ҳаракат қилса, яна 6та жамоа камида ярим финалга чиқишни истайди.



Йигитларим эртанги баҳсга тайёр. Қаршимиздаги рақибни доим ҳурмат қиламиз. У Ироқ бўладими ёки Аргентина бунинг фарқи йўқ. Ироқ техник томонлама чиройли ўйин кўрсатади.

2015 йил Ироққа мағлуб бўлгандик? Тўғри ўшанда ютқазгандик. Мазкур баҳсни мистер Бен Уильямс бошқариб борганди. Унга салом йўллаб қоламан. Яхши ҳам эртанги баҳсда у ишламайди. Тарихни унутиш керак. Эртага янги ўйин ва янги тарих. Футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва қолган инсонлар учрашувга тайёр бўлишлари лозим.

Осиё Кубоги жуда ҳам қийин мусобақа. Финалга қадар йўл жуда узоқ. Машина ҳайдасангиз узоқда нима борлигини кўра олмайсиз, фақат анча йўл юргандан сўнг ўша нарса кўрина бошлайди," - дейди Эрон бош мураббийи.  




"Ироққа қарши жуда ҳам қийин баҳс бўлишини кутаяпман. 2015 йилги Осиё Кубогида Ироққа ютқазиб қўйгандик. Ўша учрашувни эслайман. Жуда шиддатли баҳс бўлганди. Бундай учрашувлар тақдирини одатда майда деталлар ҳал қилади. 4 йил аввал шундай бўлганди ҳам", - дейди Масъуд Шожайи.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика