UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  1 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  5 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  7 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  5

Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади Янгиликлар

Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин Карлуш Кейруш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин осон кечди деб айта олмайман. Рақиб кўп вазиятларда бизга қийинчилик туғдирди. Аммо тартибли ўйин кўрсатиб, ўз мақсадимизга эришдик. Бу кунга қадар эришилган натижаларнинг барчаси оғир меҳнат самарасидир. Бугун футболчиларимни ЖЧга йўл олгани билан табрикламоқчиман. Улар барча ўйинда ажойиб ўйнади ва ҳар бири мундиалда иштирок этиш учун ҳақли.

Саралаш босқичи давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Уларнинг далдаси бизнинг муваффақиятга ҳисса қўшди. Саралаш босқичи мобайнида юзага келган бир қатор муаммоларга қарамай, биз барчасини енгиб ўтдик ва бизга шуҳба қилганларга ким аслида ким эканини исботладик.

Бугун ғалабани нишонлайдиган кун. Эртагаёқ Россиядаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни истардик. Бироқ, бу ишда бизга тўсқинлик ва  бойкотт қилмоқчи бўлганлар бор. ЖЧга тайёргарлик қандай амалга ошишини улардан сўранг. Мен, мураббийлар штаби ёки футболчилардан сўраманг.

Жанубий Корея ва Сурияга қарши ўйинларда ҳам ижобий натижани қайд этишни мақсад қилганмиз. Бугунги рақиб ҳақида яна тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон кучли жамоа ва уларга саралашнинг қолган ўйинларида омад тилайман. ”, – деди Карлуш Кейруш.

Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. 


Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика