UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:59А Серия. "Милан" ўз майдонида "Торино"ни қийинчилик билан мағлуб этди  4 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  62 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  2 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  69 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1

Карим Моссауи: "Жаҳон чемпионати торт устидаги безакдир" Янгиликлар

Карим Моссауи: "Жаҳон чемпионати торт устидаги безакдир"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Карим Моссауи мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионатида тўп тепиш қандай завқ бағишлайди?

- Жароҳатимдан кейин мундиалда иштирок этаман деб ҳеч ўйламагандим, шунинг учун шахсан мен учун бу жуда ёқимли. Болалигингизда табиий равишда жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлайсиз. Шахсий менинг болаликдаги орзуим шундай эди. Мен ҳар доим телевизор қаршисида туриб, терма жамоа ўйинлари олдидан давлат мадҳиясини жўр овозда куйлардим. Мундиалда қатнашиш чиндан ҳам болаликдан орзуим эди.

- Гуруҳингизда иккита Европа чемпионатида иштирок этган ягона футзалчисиз. Жаҳон чемпионати Европа қай даражада фарқланади?

- Ҳа, менимча, жаҳон чемпионати кўпроқ орзу қилаинадиган турнир саналади. Нидерландия кичик футзал мамлакати ҳисобланади. Иккита Европа чемпионатида иштирок этиш ва эндиликда жаҳон чемпионатида тўп тепиш - бу, албатта, ёқимли туйғу. Мен ўзимни яхши ҳис қиламан. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

- Жаҳон чемпионати қачон сиз учун муваффақиятли ўтади?

- Нима бўлганда ҳам, мен шу ерда эканлигимнинг ўзидан мамнунман, шунинг ўзиёқ мен учун бахт. Албатта, имкон қадар узоқроққа боришни хоҳлайман, менимча, буни ҳаммахоҳлайди. Карьерамни тортга қиёсласак, жаҳон чемпионати унинг марказидаги безакдир.


Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси "А" гуруҳидаги илк учрашувини 14 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика