UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  2 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

"Кардифф" Сала агентларини судга бермоқчи Янгиликлар

"Кардифф" Сала агентларини судга бермоқчи

"Кардифф Сити" Эмилиано Саланинг агентлари билан судлашишни режалаштирмоқда.

Бир неча кун олдин Сала ўтирган самолёт йўқолиб қолди ва ҳозиргача топилмади.

"Кардифф" бахтсиз воқеалар учун суғуртадан фойдаланганига қарамай, 28 ёшли футболчи трансферидан 14 млн. евро йўқотади.

Агентларга тўлов миқдори (2,5 млн. евро) ва Саланинг 3 йиллик шартномаси 30 млн. фунтга баҳоланмоқда. Суғурта компанияси 16 млн. евро миқдорида пул тўлаши мумкин.

Самолёт йўқолиши сабаблари аниқланмагунича "Кардифф" "Нант"га ўтказиши керак бўлган пулларни музлатиб қўйди.

"Кардифф" бепарволик туфайли агентларни судга бермоқчи. Сала Ла-Маншни 1984 йилда ишлаб чиқарилган бир моторлик самолётда учиб ўтишга ҳаракат қилган, бу эса клубдагиларни ғазаблантирмоқда. Ҳаво кемаси рулида эса лицензияга эга бўлмаган учувчи бўлган.

Саланинг Кардиффдан Нантга ва орқага учиши агентлар томонидан ташкиллаштирилган.

"Кардифф" "Нант"га трансфер учун 20 млн. евро ҳамда клуб АПЛда жон сақлаб қолгани учун 3 млн. евро тўлаши керак. Барча ҳужжатлар FA ва ФИФАга юборилди. Ҳужжатлар текширилганидан сўнг уэльсликлар пулларни ўтказиб бериши керак бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика