UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  2 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  8 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  10 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  19 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0

Кападзенинг 3 йил аввалги натижаси яна такрорланадими? "Олимпик Мобиуз" Суперлигани кўзламоқда Янгиликлар

Кападзенинг 3 йил аввалги натижаси яна такрорланадими? "Олимпик Мобиуз" Суперлигани кўзламоқда

2021 йил бошланган “Олимпик” лойиҳасининг давомчиси сифатида ўтган йили “Олимпик Фарм” жамоаси тузилди.

2005-2006 йил туғилган футболчилардан иборат бу жамоанинг асосий мақсади 2028 йил Лос Анжелес олимпиадасига тайёргарлик кўриш ҳисобланади. Жорий йил илк бор Про лигада қатнашадиган жамоага Фарҳод Нишонов устозлик қилмоқда. Бир неча кун олдин жамоа “Арал”га қарши назорат учрашувида қатнашди. Мураббий Фарҳод Нишонов сайтимиз мухбири билан бўлган суҳбатда янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди. 


"Олимпик Мобиуз" номи билан Про лигада қатнашадиган бўлдик. Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Таркибимиз фақат ёш футболчилардан иборат. Улар 18-19 ёшдаги ўйинчилар ҳисобланишади. U-20 терма жамоасига номзод футболчиларни жамоага таклиф қилганмиз. Энг ёши катталаримиз 2005 йил, энг кичиги 2007 йил. Суперлигада, ўз жамоаси асосий таркибида ўйнаётган ва номзод футболчиларни безовта қилмаганмиз. Ўйин амалиётисиз қолганларни жалб қилганмиз. Мақсадимиз Суперлигага йўлланма олиш. 

Ҳозирги таркибимиздан келиб чиқиб айтганда бироз қийин бўлиши мумкин. Сабаби футболчилар ҳали ёш. Лекин бизнинг мақсадимиз бор. Шу боис яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Про лига жамоаларига қарши назорат учрашувларида ўйнамоқдамиз. Айтиш мумкинки, даража борасида Суперлиганикидан қолишмайди",- дейди Фарҳод Нишонов. 



Маълумот учун, 2021 йил Про лигада дебют қилган "Олимпик" Тимур Кападзе қўл остида илк мавсумдаёқ Суперлигага йўлланма олган эди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика