Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади
30 сен 14:30
Янгиликлар
Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади
Миллий жамоа ФИФА кунлари (6-14 октябрь) доирасида 2 та учрашувда майдонга тушади.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе октябрь ойида терма жамоа рулида фаолият юритишда давом этади.
Миллий жамоа 5 октябрь куни йиғинни бошлаши кутилмоқда. Тез орада қайднома эълон қилинади.
Ўзбекистон 9 октябрь санасида Тошкентда ўртоқлик баҳси ўтказишни режалаштирган бўлса, шундан сўнг Малайзияга йўл олади ва 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳрида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамон мураббий топа олганича йўқ. Бунга қадар Паулу Бенту, Славен Билич ва Фабио Каннаваро каби мураббийлар рад жавобини берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов мураббийлар ва футболчиларга даҳлдор танловини очиқ-ойдин айтди. "Катанец ёки Кападзе? Албатта Катанецнинг меҳнати кўп, шунинг учун словенияликни танлайман. Машарипов ёки Шомуродов? Элдор. Файзуллаев ёки Ҳусанов? Аббос. Дембеле ёки Ямал? Ламин" – деди ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов.
Манба: "InterFutbol" газетаси, 02.10.2025, 78-сони, 15-саҳифаси.