

25 ёшли футболчининг хизматларига Европанинг кўплаб клублари қизиқиш билдиряпти. Уларнинг орасида ПСЖ ҳам бор. Парижликлар бир неча маротаба хавбек вакиллари билан учрашди ва шу дам олиш кунлари музокараларни янги раундини ўтказмоқчи. Агар Н'Голо ПСЖга ўтишга рози бўлса, унинг маоши сезиларли даражада ошади. Париж клуби футболчи учун "Лестер Сити"га 25 млн. евро тўлайди.



