Канселу мавсум охирида "Манчестер Сити"га қайтади
08 мар 2023 16:15
Янгиликлар
Канселу мавсум охирида "Манчестер Сити"га қайтади
Ҳимоячи Жоау Канселу мавсум якунлангач, "Манчестер Сити"га қайтади, деб хабар берди "Goal" нашри.
Португалиялик футболчи ҳозирда ижара асосида "Бавария"да ўйнамоқда. Мюнхен клуби истаса, уни 70 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Нашрнинг ёзишича, мюнхенликлар раҳбарияти футболчининг ҳуқуқини "шаҳарликлар"дан сотиб олмоқчи эмас. Қайтганидан кейин "Манчестер Сити" португалияликни бошқа клубга сотишни режалаштирмоқда.
28 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Бавария" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар