Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди
03 мар 13:33
Янгиликлар
Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди
Эртага Элит ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади.
Саудия Арабистони жамоаси Тошкентга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди.
"Ал Ҳилол" матбуот хизматига кўра, 6 нафар футболчи эртага майдонга тушмайди:
Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳамад Ал Ями елкасидан жароҳат олган;
Қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тиззаости пайини узиб олгани учун 8 ҳафта даволанади;
Чан қанот ҳимоячиси Ренан Лоди ҳозирча спорт залида шуғулланмоқда;
Ҳужумчи Александар Митрович жамоа Ўзбекистондан қайтганидан кейин машғулотларга қўшилади;
Марказий ҳимоячи Ҳасан Ал Тамбакти жароҳатдан тикланишда давом этмоқда;
Чап қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, жамоа машғулотларининг бир қисмида қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" беллашуви эртага "Жар" стадионида 21:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар