UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Канада жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган Янгиликлар

Канада жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Канаданинг "Торонто" футбол клуби эътиборига тушгани маълум бўлди.

Жамоа бош мураббийи, келиб чиқиши Ямайкадан бўлган америкалик Робин Фрейзернинг фикрича, клуб ёзги трансфе ркампаниясини якунлаган. MLS'да (АҚШ ва Канада олий лигаси) асосий трансфер ойнаси 23 апрель куни ёпилади. Аммо "Торонто" мураббийи яқин кунларда янги футболчилар келишини кутмаяпти.

Маълум бўлишича, Канада жамоасига бир қанча футболчилар жалб қилиниши кутилган. Улар орасида америкалик Жонатан Льюис, чилилик Лукас Ассади, испаниялик Сусо ва ўзбекистонлик Шомуродов бўлган. Бироқ аниқ таклифлар билдирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов яқинда "Рома" билан шартномасини узайтирган эди.Италия пойтахтида қолиш учун форвард ҳатто маоши камайишига розилик берган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика