UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман" Янгиликлар

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман"

Туркиядан қайтиб келган ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Камронбек Кападзе билан қисқача ЖЧ-2013 ҳақида суҳбатлашдик.
- Камронбек, Туркиядан яхши етиб келдингларми?
- Ҳа, албатта . Ҳамма футболчи ҳам ўзгача таассурот билан қайтиб келди. Кайфият аъло даражада. Охирги ўйинда имкониятимиздан озгина пастроқ ўйин кўрсатганимизни инобатга олмасак, барчаси кўнгилдагидек бўлди.

- Камронбек, сизда кайфият қандай?

- Очиғини айтсам, мен ҳам баъзан интернет орқали ҳамюртларимиз фикрларини ва мақолаларни ўқиб бораман. Шундан кейин кайфиятим қандайлигини тушуниб олаверинг. Мен фақат ва фақат ўзимга ишонаман. Бошқа нарса дея олмайман. Афсуски, мен ҳақимда ёзилган айрим фикрлар кайфиятимни бузди, лекин мен бу фикрлар билан тўхтаб қолмайман. Эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, бироқ баъзан бунга мажбур бўлиб қоламан. Мен футболда ўз ўйиним билан ўрнимни эгаллайман. Кимгадир гапириб бирон нарсани исботламоқчи эмасман. Фақат майдонда исботлайман. Яна икки йилдан сўнг барча саволларга жавоб бераман. Катта гапириш эмас, лекин мен тўхтамоқчи эмасман. Агар ким мени ўйинимни кўрмоқчи бўлса, "Бунёдкор"нинг ёшлари сафидаги учрашувларига келсин ва ўйинимни кўрсин. Ўйинимга шундагина баҳо беради. Ундан ташқари, таркибни на мен, на танишлар ҳал қилади. Бош мураббий қандай қилиб жаҳон чемпионатига тайёр бўлмаган футболчини олиб кетиши мумкин? Ахир улар жавоб берадику натижага.

- Гарчи, шундай бўлса-да, барча сизни барибир Темур Кападзе билан бирга кўради. Солиштириш ва ҳар бир ҳолатда бунга дуч келавериш сизга оғирлик қилмайдими?

- Бу табиий ҳолат. Мен футболга ўзимнинг қизиқишим туфайли кириб келганман. Ҳеч қандай мажбурият эвазига эмас. Менга акам фақат футбол ўйнашда керакли кўрсатмаларни беради. Мен бошқа ҳолатда кимгадир суянмайман.

- Туркияга кетиш олдидан таркиб борасида кўп мунозарали мавзулар кўтарилди?

- Ҳа, албатта билиб турибман. Мен бу нарсалар ҳақида гапиришни истамайман. Худо кўриб турибди, ким қандай йўл қилганлигини. Энг кераклиси, мен буларга гапириб жавоб беришим керак эмас. Ўйнайман, кўрсин, фикр билдирсин. Бошқа гапим йўқ.

- Энди бошқа мавзуга ўтсак. Камронбек, фаолиятингиз ҳақида озгина айтиб ўтсангиз?

- Мен ёшлигимдан футбол муҳитида яшаганим учун футболга кириб келдим. Бундан беш йил олдин "Бунёдкор" академиясига ўқишга кирдим ва ҳозирда шу жамоадаман.

- Эшитишим бўйича "Нефтчи"га ўтади деган фикрлар юрибди. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Йўқ, бу ҳозирча аниқ бўлмаган гап. Агар менга қачон "Нефтчи" дан таклиф тушса бажонудил "Нефтчи" да ўйнаган бўлар эдим. Бу клубга ҳурматим чексиз.

- Айтмоқчи бўлган сўнгги сўзингиз қандай бўлар эди?

- Кейинчалик айтадиган гапларим бор. Фақат вақт керак.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика