Камолиддин Мурзоев: “Қозоғистонга кўчиб ўтишим ҳаётимдаги ўзгаришлардан бири”
12 дек 2013 11:01
Янгиликлар
Камолиддин Мурзоев: “Қозоғистонга кўчиб ўтишим ҳаётимдаги ўзгаришлардан бири”
Ушбу мавсумни “Бунёдкор”да бошлаб “Иртиш”да якунлаган истеъдодли ҳужумчи Камолиддин Мурзоев ҳозирда оиласи даврасида хордиқ чиқармоқда.
Унинг учун бу йил ўзига хос синов ва янги босқич бўлди дейиш мумкин. Қозоғистонга кўчиб ўтиш орқали футболчи ўзининг имкониятларини ва янги марраларни забт этишни мақсад қилганди. Унинг янги мамлкатдаги дебюти ёмон чиққани йўқ. Лекин кутилмаганда орттириб олган жароҳати унга бироз халақит берди. Шунга қарамасдан Мурзоев ўзида куч топиб яна ўйинга қайтди. Умуман олганда, унинг “Иртиш”даги дебют фаолияти ёмон чиқмади. Янги мавсумда эса футболчи янада кўпроқ марраларни кўзламоқчи. Айни пайтда уйида дам олаётган Мурзоев билан бафуржа суҳбатлашдик.
- Якунига етган мавсумни Қозоғистонда ўтказдингиз. У ердаги фаолиятингиз қандай кечди?
- Гарчи у ердаги фаолиятимдан 100 фоизга қониқмаган бўлсамда, барибир бошланиши ёмон бўлмади. Мени хурсанд қилган томони шу бўлдики, “Иртиш”да деярли барча учрашувларни асосий таркибда бошладим. Фақатгина ўртада жароҳат олдим. Лекин буни ҳисобга олмаганда, ҳаммасидан қониқдим десам бўлади. Қозоғистонда янги дўстлар орттирдим, кўпчилик билан танишдим. Қозоғистонга кўчиб ўтишим ҳаётимдаги катта ўзгаришлардан бири бўлди. Олдин ҳам ўзгариш қилиш фурсати етди деб айтганман. “Иртиш” менга ҳар тарафлама маъқул келди, бу орқали муҳитни ҳам ўзгартирдим.
- “Иртиш” учун 11та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урдингиз. Ҳужумчи сифатида нима дея оласиз?
- Табиийки, ҳужумчи сифатида бу кўрсатгич жуда паст. Хоҳлаймизми-йўқми ҳужумчидан ҳар ўйинда гол кутишади. Ўзим ҳам ҳар бир беллашувда гол уришни жуда истайман. Ўйлайманки, ярим йил ичида янги жамоага бирданига киришиб кетиш қийин бўлади. Биласизми, “Иртиш”да мен учун барчаси яхши кечаётган бир пайтда жароҳат олиб кўплаб ўйинларни ўтказиб юборишимга тўғри келди. Ҳисоблаб чиқсам 60 кун жароҳатим сабабли майдонга туша олмадим. Кейинги йилдан яна шу ерда қолиб кўрсатгичларимни яхшилаб олишимга умид қиляпман.
- Бир неча мавсум “Бунёдкор”да тўп сурганингиздан кейин фаолиятингизда янги босқич бошлаш учун Қозоғистонга кетдингиз. Айтингчи, жамоа ўзгартирганингиз сизга қанчалик фойда келтирди?
- Қанчалик деганда бунинг ўлчами йўқ нарса. Тўғри, ўзим хоҳлаган даражада бўлмаса ҳам, у ерда ўйнаб ёмон бўлганим йўқ. Келаси мавсумдан умидларим катта. “Иртиш”га ўтиб тўғри қилганман. Аммо “Бунёдкор” мен учун қадрли клуб, мураббийлар ва футболчилар билан муносабатларим яхши. “Бунёдкор” ўзим учун ҳамиша очиқ жамоа. У ерга борсам худди ўз уйимга кириб боргандек бўламан. Лекин барибир спортчи ва инсон сифатида ўсишим учун ушбу ўзгариш керак эди. Шу боис бу танлагам йўлимни тўғри деб ҳисоблайман. Айни пайтга келиб солиштириш учун имкониятга эгаман, негаки, янги рақобат, янги талаблар ва у ерда легионер сифатида сўроқ қилишади. Чунки сиз бошқа мамлакатдан келганингиз учун маҳаллий футболчилар бир бош устун эканлингизни кўрсатишга ҳаракат қилишингиз керак. Натижада ўз-ўзингизга бўлган талаб ҳам ортади.
- Футболга кириб келишингиз ва унинг бошланиши сиз учун порлоқ кўринишда эди. Хаттоки Киевнинг “Динамо” жамоасида ҳам фаолият кўрсатишга улгургансиз. Айтмоқчиманки, футболга катта қадамлар билан келдингиз-у, аммо охирги йилларга келиб тўхтаб қолдингиз. Хўш, бу нима билан боғлиқ?
- Ҳар бир инсоннинг ҳаётида паст-баландликлар бўлади. Айниқса, спортда бу ҳолат жуда кўп учрайди. Футболда шундай нарса борки, ҳар бир футболчи фаолияти давомида чуқурликларга тушиб қолиши мумкин. Сиз айтгандек, фаолиятни порлоқ бошлаб қандайдир мавқега эга бўлиб қолганда уни сақлаб қолиш жуда қийин масала. Мен бошлаган ишимни давом эттириб янада ўсишим керак эди. Аммо мен учун ҳали ҳаммаси олдинда деб умид қиламан, ўйлайманки ўзимни янада кўрсата оламан. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, фаолиятимдаги пасайиш мен учун дарс бўлди. Мен ушбу жараёндан ўтиб бўлдим ва энди бунга қайтмасдан олдинга қараб интилишим зарур. Тушуниб етдимки, янада кўпроқ меҳнат қилиш керак экан.
- Қозоғистонга бориб фаолиятингизда янги саҳифа очдингиз. Биламизки, қаерда бўлишидан қатъий назар легионерларга доимо эътибор ва талаб кучли бўлади. Қозоғистонда ушбу ҳолатни қандай ҳис этяпсиз?
- Сиз шу ерда туриб легионерлар ҳолатини ҳис қиляпсизми, демак, у ерда талаб чиндан ҳам жуда юқори. Ҳамма жойда ҳам хорижликларга талаб катта қўйилади. Қозоғистонда ҳам эътибор ниҳоятда кучли, хаттоки легионерлар ўртасида ҳам рақобат юзага келган. Ҳар ўйинда битта легионер хоҳласа хоҳламаса майдонга туша олмайди. Чунки уларда регламент шунақа. Ушбу рақобатни енгиш учун ҳам легионерлар янада яхшироқ ҳаракат қилишлари керак бўлади. Шахсан мен ўша рақобатни енгишимда жамоадошларим ёрдам беришди. Улуғбек Бақоев кўплаб маслаҳатлар берди, ўйин ичида ва ўйиндан ташқарида керакли кўрсатмалари билан асқотди. Шунинг эвазига менга анча енгил бўлди.
- Янги мавсумда ҳам фаолиятингизни “Иртиш”да давом эттирмоқчимисиз?
- Ҳа, яна у ерда давом эттираман. Агентим клуб билан келишувга эришди ва мен “Иртиш” билан янги шартномани имзоладим. Унга кўра янги мавсумни яна ўша ерда ўтказаман. Январдан бошлаб жиддий машғулотларга киришамиз. Ҳозир эса уйда дам оляпман.
- Қозоғистонга дунёнинг турли мамлакатларидан савияли футболчилар келмоқда. Клубларнинг молиявий имкониятлари ҳам анчагина яхши. Натижада кўпчилик Қозоқ чемпионатининг савияси бизнинг чемпионатдан ўсиб боряпти деган фикрлар янграмоқда. У ерда тўп суриб бу нарсани сездингизми?
- Хоҳлаган чемпионатга эътибор қаратсангиз фақат легионерларнинг ҳисобига чемпионат кучаяди. Масалан, Испания, Англияга ҳам кучли легионерлар жалб қилиняпти ва шунинг эвазига у ерларда футбол ривожланган. Қозоғистонда ҳам савияли легионерларнинг келиши ва бу орқали футбол ривожланаётгани яққол кўзга ташланяпти. Чемпионатнинг янада қизиқарли ўтиши айнан легионерларнинг келиши билан боғлиқ. Ўзбекистон чемпионатида ёмон легионерлар йўқ ва ўзига яраша ўсишлар сезиляпти. Ўтган йилларга қараганда бу йил олий лигада охирги турга келиб бирданига учта жамоада чемпион бўлиш имконияти пайдо бўлди. Олдин қачон мана шундай вазият бўлганини эслай олмайман. Ўзбекистон чемпионатида мухлислар хоҳлаган даражада ёрқин ўзгаришлар бўлмаётган бўлиши мумкин. Лекин аста-секинлик билан ҳаммаси амалга ошяпти. Инфраструктура бўйича Қозоғистон билан солиштирганда бизда ривожланиш катта. Эътибор берсангиз, юртимиздаги деярли барча клублар янги стадионга ёки янги стадионлар қурилмоқда. Ҳар бир жамоанинг ажойиб ўйингоҳи ва яхши шароитларга эга бўлган базаси бўлса бу катта ўсиш. Қозоғистон эса кучли легионерлар ва УЕФАнинг талабларини бажариш йўлида ривожланишга эришяпти.
- Кўплаб футболчилар билан мулоқотда бўламиз, уларнинг орасида сизни унга бўлган қарашларингиз, муносабатингиз, фикрлашингиз анчагина фарқ қилади. Қизиқ, футболга қандай кўз билан қарайсиз?
- Ўзимиздаги ҳар бир нарсани дунё билан солиштириш керак. Яхши биламизки, футбол бутун жаҳонни эгаллаган. Эътибор қилсак, дунё бўйлаб таниқли шахсларнинг кўпчилиги футбол оламига мансуб кишилардир. Чиндан ҳам футбол ҳаётимизнинг бир бўлаги. Бугунги кунда ўсиш ёки нимагадир эришаман десангиз футбол билан яшаш керак экан. Ёшлигимизда бу спорт турига шунчаки оддий қизиқиш билан ёндошганмиз. Қайсидир ўйинчи ўз олдига қатъий мақсад қўйиб нимагадир эришишни ўйласа у ҳолда фақат футбол билан яшаши лозим. Футболни умуман алдаб бўлмайди, халқнинг олдига чиққанда ҳеч қачон фанограмма ишлата олмайсиз. Ҳозирги ёшлар футболга қизиқяпти, ота-оналари ҳам фарзандини ушбу спорт турига қизиққани боис футбол мактабларига беришяпти. Лекин қизиқиш бошқа, уни ўйнаш бошқа. Бир-иккита ўйинда майдонга тушган ёки 5-6та гол урган ўйинчи ҳам ҳар доим футболчи бўлиб етишавермайди. Ҳақиқий футболчи бўлиб етишганимиз учун бу нарсани қадрлашимиз керак.
- Қозоғистондаги фаолиятингиз мобайнида журналистлар билан ҳам мулоқотга кўп киришдингизми?
- Матбуот билан 3-4 марта мулоқотда бўлдим. Ўз уйимизда Болгариянинг “Левски” жамоасини ютганимиздан кейин стадионнинг ўзида мен билан суҳбатлашишди. Ундан кейин клубнинг сайтидан бир икки марта қўнғироқ қилишди. Жароҳат олганимдан кейин ҳам журналистлар ҳолимдан хабар олиш учун мен билан боғланишди.
- Умуман олганда, у ерда оммавий ахборот воситаларининг футболга бўлган эътибори қандай?
- Эътибор ошиб боряпти. У ерда битта турдаги ҳар бир ўйинни интернет орқали кўриш мумкин. Бир вақтнинг ўзида онлайн орқали барча учрашувларни кузатиш имконияти мавжуд. Уларнинг бу ҳаракати менда илиқ таассурот қолдирди. Футболни ёритмасангиз уни ҳеч ким билмайди. Мисол учун Ўзбекистонда 6-7 йил олдин ҳам футбол ҳар тарафлама ривожланмаганди. Қизиқиш юқори бўлмаган ва футболчилардан интервью олиш ҳам машаққат эди. Ҳозир эса ҳаммаси ривожланмоқда. Ҳозирги пайтга келиб матбуот футболнинг бир бўлаги бўлиб қолди. Уни тарғибот қилиш керак, эътиборни ошириш ва кўрсатиш керак. Ўшандагина футбол ўсиб, ривожланиб боради. Биз айнан шу нарсадан оқсаяпмиз. Чунки чемпионатимиздаги ўйинлар телевидения орқали кам эфирга берилади. Бошқа вилоятдаги мухлислар бошқа жамоанинг ўйинчиларини яхши билишмайди, танишмайди. Шунинг учун ТВда кўпроқ ўйинлар берилиши лозим. Барибир ҳам бизда футболнинг ривожланиши сезилмоқда. Ҳозирга келиб футбол ва матбуот алоҳида мавзу бўлиб қолган.
- “Иртиш” билан бирга Еврокубокларда қатнашдингиз. Ундаги хиссиётлар кандай бўлди?
- “Иртиш” билан Еврокубокни яхши бошладик. Кўпчилик дастлабки ўйинда бизга ишонишмаганди. Биринчи ўйинни Болгариянинг етакчи клуби – “Левски”га қарши ўтказдик. Дастлабки баҳс сафарда ўтгани учун ҳаяжонлар бўлди. Очиғини айтсам, стадионга шунақанги фанатлар келишдики, бутун учрашув давомида бизни ҳаяжонда ушлаб туришди. Бошида антимухлис сифатида жамоамизни кутиб олишди. Бизга нисбатан хар хил овозлар чиқаришди. Ўша учрашувда 0:0 ўйнаб майдондан чиқиб кетаётганимизда ўша мухлислар жамоамизни олқишлаб қўйдилар. Мана шундай халқаро ўйинларда иштирок этиш ва унинг нафасини хис қилиш футболчига бошқача хиссиётлар беради. Ўзимизда Осиё чемпионлар Лигасида иштирок этганимизда ҳам муҳит ҳамиша бошқача руҳда бўларди. “Левски”ни ўз майдонимизда 2:0 ютганимиздан кейин бутун стадион бизни қаҳрамонлардек кузатиб қўйишди.
- Ўзбекистонда 2013 йилнинг энг яхши футболчисига овоз бериш жараёнлари якунланди. Шахсан сиз учун энг яхши футболчи ким?
- Тўғрисини айтсам, ҳар йили мана шундай ўтказиладиган сўровларга аҳамият бераман. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, йил футболчисига овоз берилаётганда иккита жиҳатга эътибор берилмайди. Йил футболчиси деганда Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинчи ва хорижда ўйнаётган ўзбекистонлик футболчилар назарда тутилиш керак. Яъни, иккитма номинацияда йил футболчисини аниқлаш маъқул бўларди. Чунки ички чемпионатда ҳам ўзини кўрсатган ва хорижда ҳам ёрқин таассурот қолдирган футболчиларимиз бор. Чемпионатимизда ўйнаган ўйинчилар орасида Артур Геворкян ўзини жуда яхши кўрсата олди. Ўзбекистон чемпионатидан кетганимдан кейин ҳам интернет орқали кузатдим ва у “Насаф” учун катта меҳнат қилди. Ўйлайманки, у бошқалардан ажралиб турди. Миллий терма жамоа ва бошқа чемпионатларда ўйнаган футболчиларимизга келсак, менимча терма жамоа ўз клубидаги ўйинчилари билан Виталий Денисов кўпчиликнинг эътиборини тортди. Аслида у кучли футболчи. Бу йил айниқса, чиройли томошабоп ўйинлар кўрсата олди.
- Сиз ҳам қачондир йилнинг энг яхши футболчиси бўлишни орзу қиляпсизми?
- Албатта. Агар футболчи бу нарсани орзу қилмаса, хохламаса, у ҳолда футболчи бўлмагани яхши. Кимдир қандайдир ишга киришганда олдига мақсад қўйиши керак. Мақсад қўйганда ҳам энг юқори марраларни кўзлаши шарт. Футболчи учун иккита ажойиб орзу бўлса бири терма жамоадан чақирув олиши ва иккинчиси энг яхши футболчи бўлишидир. Бу ҳолат унинг янада ўсишига ва ривожланишига хизмат қилади.
Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Фикрлар