Камолиддин Мурзоев олий лигадаги олтинчи клуб сафида гол урди
22 авг 2015 13:03
Янгиликлар
Камолиддин Мурзоев олий лигадаги олтинчи клуб сафида гол урди
Кеча олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.
Ёзда "Динамо" сафига кўчиб ўтган ҳужумчи Камолиддин Мурзоев Самарқанд клуби сафида биринчи голини урди. Шу тариқа, футболчи олий лигада олтинчи клуб сафида тўп киритишга муваффақ бўлди.
Бундан олдин Мурзоев Ўзбекистон чемпионатида "Металлург", "Машъал", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Олмалиқ" клубларида тўп киритган. Қизиғи ҳужумчи биринчи даврада "Олмалиқ" сафида "Динамо" дарвозасини ишғол қилганди. Унинг зарбаларидан энг кўп жабр чеккан клуб бу "Қизилқум" - 8та гол.
Фикрлар