UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  3 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Камолиддин Мурзоев: "Лауреат бўлиш мен учун ёқимли сюрприз бўлди" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Лауреат бўлиш мен учун ёқимли сюрприз бўлди"

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг сентябрдаги ғолиби бўлган "Динамо" ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев билан қисқача суҳбатлашдик.


- Умуман энг яхши футболчи бўлишингизни кутганмидингиз?
-  Мен учун бу кутилмаган сюрприз бўлди.

- Футболчи учун шу каби эътирофлар қанчалик ёқимли? Бу сизга қўшимча куч ёки мотивация берадими?
- Бу футболчи учун катта ютуқ албатта. Қилаётган меҳнатларнинг самараси деб биламан. Лекин шу билан биргаликда тўхтаб қолмаслик керак. Камида шу мавқеини сақлаб қолиш лозим. Бу каби эътирофлар футболчи учун янада яхшироқ ўйнашига катта мотивация беради.

- "Динамо"да ўйинингиз очилиб кетишини асосий омили нимада деб ўйлайсиз?
- Мураббий ишончи, жамоадошларим билан илиқ муносабат. Бу менга майдонда кўпроқ эркинлик бермоқда. Шунингдек, мен яна ўз жойимда, номинал ҳужумчи сифатида ўйнамоқдаман. Шу боисдан ҳам гол уришим, жамоага кўпроқ фойда келтиришим яхши томонга ўзгарди деб ўйлайман. Энг асосийси омиллардан бири эса бу омад. Футболчи учун омад жуда керакли ва муҳим нарса.

- "Динамо" Олий лигада жон сақлаб қоладими?
- Бунинг учун қўлимиздан келадиган барча ишни амалга оширамиз.

- Тасаввур қилайлик, "Динамо" мабодо Олий лигадан тушиб кетди. Шунда жамоада кейинги мавсум ҳам қолган бўлармидингиз?
- Бу ҳақида ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Яхшиси олий лигада қолайлик, шуниси ҳамма учун яхши бўларди. Мен ҳали ўсишим керак, шу жиҳатдан олиб қараганда, биринчи лига ҳақида ўйлаш ноўрин.

- Олий лигадаги энг кучли 5 нафар футболчи номини айтинг...
- Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян, Игорь Сергеев ва Шуҳрат Муҳаммадиев.

- Сиз учун қайси дарвозабонга гол уриш қийин кечди?
- "Нефтчи" посбони Черемесин бу мавсумда мен учун чинакамига бош оғриқ бўлди.

- Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан сизни биринчи бўлиб ким табриклади?
- "Насаф"да бирга ишлаган дўстим Азиз Нурий мени биринчи бўлиб табриклади.

- Бу ютуқни кимга бағишлайсиз?
- Оила аъзоларимга ва айнан сентябрь ойида туғилган ўғлим Исломга бағишлайман.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика