

"Олтин тўп"ни ким олади? Бу йил Модричнинг натижалари жуда яхши бўлди. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва жаҳон чемпионати финалигача етиб борди. Модрич майдондаги баҳсни шоуга айлантира оладиган ва жамоа ўйинини бошқарадиган футболчи. Мбаппе ҳам жуда кучли ва уни ёрқин келажак кутиб турибди" - дейди Кака.
Эслатиб ўтамиз, Кака 2007 йилда "Олтин тўп" соҳибига айланган. Ундан кейин Роналду ва Месси ушбу совринни ҳеч кимга бермай келмоқда.



