Жозеп Бартомеу: "Дембеле Неймарга қараганда яхшироқ ўйнайди"

15 апр 2019, 23:29
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу Усмон Дембеле ва бошқа ўйинчиларнинг ўйинига баҳо берди.

"Аллақачон Неймарнинг сотувидан тушган пулга Дембеле ва Коутиньо лойиҳасини амалга оширилганини тушунтириб ўтганмиз. Дембеленинг ҳозирги даражаси Неймарга нисбатан яхши. У Неймарга қараганда фойдали ўйинчи. Усмон аллақачон жамоага мослашиб улгурди.

Ракитич биз учун жуда керакли ўйинчи. Биз унинг шартномасини узайтириш борасида ваъдалашганмиз. Аммо молиявий муаммолар сабабли ҳозирча музокаралар ортга сурилди", - дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Мundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›