Жоржина Родригес Роналду билан қаерда танишганини айтиб берди

Aslanov Jasurbek
6 апр 2019, 11:34
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Жоржина Родригес уларнинг муносабати қандай бошланганини айтиб берди.

"Роналду билан биринчи марта Gucci дўконида кўришганман, ўша ерда сотувчи бўлиб ишлардим. Бир неча кун ўтиб бошқа бренднинг тадбирида яна бир-биримизни кўрдик ва ўшанда суҳбат қурганмиз. Иккаламиз ҳам бир қарашда бир-биримизни севиб қолганмиз.

Оилам қаерда бўлса, уйим ўша жойда. Болаларим ва умр йўлдошим даврасида ўзимни бахтли ҳис қиламан. Бизнинг уйимиз муҳаббатдан қурилган" - деди Жоржина Родригес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Elle