Жорий мавсум Серазитдинов бошқарган ўйинларда "Андижон" ғалаба қозона олмаган
03 сен 2022 16:00
Янгиликлар
Жорий мавсум Серазитдинов бошқарган ўйинларда "Андижон" ғалаба қозона олмаган
Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Андижон" — АГМК учрашувини Виктор Серазитдинов бошқаради.
Тошкентлик ҳакам жорий мавсум андижонликларнинг Про лига доирасида "Бухоро" ва "Зомин"га қарши ўйинларда ишлади ҳамда иккала баҳсда ҳам ҳисоб очилмади. Шунингдек, у вилоятнинг яна бир жамоаси "Андижон-2"нинг Ўзбекистон кубоги доирасида "Шўртан"га қарши учрашувини ҳам бошқарган ва унда ғузорликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қизиқ томони, 2020 йилги Суперлига баҳсларида ҳам Серазитдинов бошқарган ўйинларда "Андижон" муроса кўчасини танлаган ("Сўғдиёна" — 1:1, "Навбаҳор" — 0:0).
"Андижон" сўнгги бор 2019 йил ушбу ҳакам бридагаси иштирок этган ўйинда "Қизилқум"ни мағлубиятга учратган (1:0).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар