Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?
20 май 2024 08:59
Янгиликлар
Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?
«Биринчи навбатда «Манчестер Сити»ни табриклайман.
Бугун менда икки хил ҳис-туйғулар бор. Биринчидан, жамоамдан фахрланаман. Улар йил давомида ажойиб ҳаракат қилишди. Жамоада ишлайдиган ҳар бир инсон максимал даражада ишлашга ҳаракат қилди. Ҳар биримиз чемпионлик учун бор кучимизни истатишга интилдик.
Афсуски, бизга яна озгина етмади. Чемпионликни қўлга кирита олмадик, «Ман Сити» кубокни биздан «олиб қўйди».
Хоҳлаган нарсамизга эришишнинг ягона йўли — янада қатъиятли, янада шижоатли, жасур бўлишимиз керак. Бу бизнинг кейинги мақсадимиз.
Агар биз буларни барчасини амалга оширсак, охир-оқибат АПЛда чемпионликни қўлга киритамиз. Қачон? Бунисини эса билмайман. Бироқ биз ишлашда давом этамиз ва келаси мавсум ажойиб ўйин кўрсатишга интиламиз», — деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар