Жордан Хендерсон: "Пул ҳеч қачон иштиёқим бўлмаган"
05 сен 2023 21:10
Янгиликлар
Жордан Хендерсон: "Пул ҳеч қачон иштиёқим бўлмаган"
"Ал Иттифоқ" футболчиси Жордан Хендерсон Саудия Арабистонига пул иштиёқида бормаганини айтди.
"Ўзимни яна муҳим футболчи сифатида ҳис қилишим ёқимли. Биламан, Стиви мен билан шартнома имзолашни жуда истаган.
Пуллар? Одамлар футболчилар пуллар учун келган деб ўйлашади, футболчилар эса: "Ҳа, мен кетяпман", дейишяпти. Аммо барчаси ҳам Сиз ўйлаётгандек эмас. Одамлар истаса ишонсин, истамаса йўқ, бироқ менинг ҳаётимда пуллар асосий иштиёқ бўлмаган. Ҳеч қачон.
Стиви билан гаплашаётганимда у пулларни ўйламаганди. Барча суҳбатлар лойиҳалар, футболга оид гаплар эди. Ўз навбатида у пулли ишларга аралашмаслигини билдирганди", - деди Хендерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар