UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  102 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  30 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  20 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  7 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  178 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  20 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  19 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23

"Жиянов ўзимизда қоладиган бўлди, Ҳамралиевга рухсат бердим" - Тимур Кападзе "Олимпик"даги ўзгаришлар ҳақида нималар деди? Янгиликлар

"Жиянов ўзимизда қоладиган бўлди, Ҳамралиевга рухсат бердим" - Тимур Кападзе "Олимпик"даги ўзгаришлар ҳақида нималар деди?

"Олимпик" жамоаси БААдаги йиғиндан сўнг Тошкентда қисқа йиғин ташкил қилди.

Жамоа аъзолари эртага навбатдаги хориж йиғини учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда "Олимпик" таркибидаги ўзгаришлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Бу борада бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Тимур ака, дастлаб Тошкентда олиб борилаётган йиғин хусусида фикрларингиз. Шароитлар нисбатан қийинчилик туғдирмаяптими?

- Айни пайтдаги шароитдан келиб чиқиб "Чиғатой" майдонида шуғулланмоқдамиз. Табиий майдонга барибир етмайди. Нафақат биз, балки кўп жамоалар майдон билан боғлиқ муаммоларга учрамоқда. Кўп факторлар рол ўйнамоқда. Бир маҳал шуғулланяпмиз. Эртага Туркия йиғинига кетамиз. Бунгача декабрь ойида Туркияда, яқинда амирликларда йиғин ўтказгандик. У ерда икки маҳалдан машғулот ўтказиш учун ҳамма нарса бор. Турли мамлакат жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Камчиликларни кўриб хулоса чиқарамиз. 

- Таркибдаги ўзгаришлар

- Кетган футболчилар ҳам бор. Кимдадир таклифлар бўлди, яна кимдадир ўйин амалиёти етарли эмаслиги учун қўйиб юбордим. Бизда жараён кетяпти. Уларнинг ўрнига 7 янги бола келган. Имкониятларини кўраман. Кетган футболчилар ўйнаса терма жамоага фойда. "Олимпик" йиғилганда ҳам айтгандим мақсадимиз асосий таркибга туша олмаган футболчиларни яхши даражага чиқариш. Кўп футболчиларга таклифлар бор. Бу катта плюс. Ҳали тайёргарлик кўряпмиз. Руслан Жиянов борасида таклиф билан чиқишди. У ўзимизда қоладиган бўляпти. Назаровга келсак, у ўйин амалиёти яратилади. Бу ерда бошқаларга имкон берамиз. Ҳамралиевга "Пахтакор"дан чорлов олдик. Бошида ўйланиб, кейин розилик бердим. Унинг ўрнида яна бир футболчини ўйнатмоқдаман. Одил Абдумажидовни чақирдим. Футболчиларим яхши жамоада ўйнаса рақобат ошади. Талабларимни билади, терма жамоага келса ҳам тезда қўшилиб кетади. Асосий таркибда жой кафолатланмаган. Рақобатда ютгани ўйнайди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика