UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  53 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди Янгиликлар

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди

Қарийб ўн кун давомида “Бунёдкор” футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

22-30-октябр кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда “Халқ банки” ҳамда Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Aгар “Халқ банки” жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, “Микрокредит банк” AТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда “Халқ банки” жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали сурʼатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

“Энг яхши дарвозабон” – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши ҳимоячи” – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

“Энг яхши тўпурар” – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши иштирокчи” – Нажмиддин Ҳикматуллаев (“Шарқ” нашриёти ДУК)

“Энг яхши волонтёр” – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – “Халқ банки”


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика