UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  1 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  7 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   25 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  8 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  4 19:30Де Брюйне ФИФА ва УEФАни танқид қилди  4 18:33Родри: "Таянч ярим ҳимоячилари маркетологлар ва мухлисларни ҳайратга соладиганлар тоифасига кирмайди"  2 18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  1 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  25 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  6 16:40Тренд давом этади: "Реал" етакчиси YouTube'да канал очди  3

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов Янгиликлар

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов

Бугун кун тартибидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги расмий тадбирлар тугади.

Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионининг матбуот анжуманлар залида аввалига Эктор Купер ва Одил Аҳмедов билан матбуот анжумани ўтказилди.

Куннинг илк расмий тадбири маҳаллий вақт билан соат 15:15да бошланди. Эътиборлиси, ОФК мутасаддилари матбуот анжуманини айнан белгиланган вақтда бошлашди. Ваҳоланки терма жамоамиз устози Эктор Купер ва сардоримиз Одил Аҳмедов анча аввал матбуот анжуманлари залига кириб ўтиришганди. Лекин анжуман бошловчиси белгиланган вақтга қадар кутишни лозим топди. Бу эса таҳсинга сазовор иш.

Матбуот анжумани икки тилда: араб ва инглиз тилида олиб борилди. Эктор Купернинг жавоблари ўзбекчага ўгирилмади. Анжуман узоқ вақт чўзилиб кетмаслиги учун ОФК шундай қарорга келган кўринади. Сал аввал матбуот анжуманида мураббий ва Аҳмедовнинг ўйинолди фикрларини батафсил ёздик.

Ҳаётда жуда хушчақчақ бўлган Купер бу сафар жиддий мусобақа старти олдидан ортиқча ҳазиллашиб ўтирмади. Ҳозир ҳазиллашадиган пайт ҳам эмас. Барча диққат-эътиборни эртанги муҳим баҳсга қаратиш керак.

Аҳмедов эса доимгидек хотиржам ва консентрацияни ўйинга жамлаб турибди. Муҳими, футболчимиз хотиржамликни йўқотмаган.

Ўзбекистондан БААга 25-30 нафарга яқин журналистлар келишган. Матбуот анжуманида ҳамкасбларимиз Купер ва Одилни саволлар ёмғири остида қолдиришни исташмади шекилли, анжуман меҳмонларига иккита хорижлик ва 3 нафар маҳаллий журналистларимиздан саволлар берилди. Муҳим мусобақа старти олдидан терма жамоамиз аъзоларини ортиқча саволлар билан қийнамасликда ҳам бир ҳикмат бор.

Умид қиламизки, эртанги ўйиндан кейин ҳам журналистларда бизникиларга ортиқча саволлар туғилмайди :-)

Матбуот анжуманидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси эртага ўйин бўладиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотга киришди. Одатга кўра ОАВ ходимлари учун машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлди. Фотографлар майдон ичидан ушбу лаҳзаларни суратга олишди. Журналистлар эса медиа-трибуна ҳудудидан машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатишди.


Терма жамоамиз ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқасини майдон четидаги йўлакчада жисмоний қизиб олиш машқларини бажарган ҳолда ўтказишди. Бу вақт мобайнида футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Антонио Сариоглу шуғулланди.

Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса у нафар киперларимиз Юсупов, Нестеров ва Қувватовни алоҳида дастур асосида шуғуллантирди. Шундан сўнг белгиланган вақт тугади ва ОАВ ходимлари медиа-марказга қайтишди. Айни пайтда эса Эктор Купер машғулот жараёнининг асосий қисмини ёпиқ ҳолда ўтказмоқда.



Кўзимиз билан кўрганимиз, барча футболчилар соғ-саломат ва машғулотларда тер тўкишмоқда. Эртага эса ушбу меҳнатлар самарасини таблодаги ҳисобда акс этишини кутиб қоламиз.

Ҳозирча бўлиб ўтган тадбирларнинг дастлабки қисми, яъни бизникилар билан боғлиқ жараёни тугади. Расмий тадбирларнинг иккинчи қисмида Уммон вакиллари қатнашади. Дастлаб маҳаллий вақт билан 17:15да Уммон терма жамоаси устози Пим Вербейк ҳамда футболчи иштирокидаги матбуот анжумани. Кейин эса маҳаллий вақт билан соат 18:00да Уммон терма жамоасининг расмий машғулоти бошланади.


Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика