UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  1 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  8 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  1 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  7 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  4 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  8 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  6 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  2 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  6 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  16 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  7 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  5

Эктор Купер: "Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз" Янгиликлар

Эктор Купер: "Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Эктор Купер ва Одил Аҳмедов иштирок этди.


Дастлаб мураббий ва футболчидан Уммон билан ўйиндан олдинги фикрларини билдириш сўралди:

"Биз фақат Уммон билан ўйинга эмас, бутун мусобақага тайёрландик. Тўғри биринчи рақибимиз Уммон бўлади. Мусобақага юқори кайфиятда тайёрландик ва ишладик. Барчамиз эртанги ўйинга тайёрмиз. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Купер. 

"Барчани Осиё Кубоги бошланиши билан табриклайман. Уммон билан чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Эртага биз учун ижобий кун бўлишини хоҳлардик", - дейди Одил Аҳмедов. 


Хорижлик журналист - Уммон Форс кўрфази кубогини қўлга киритган. Рақиб ҳақида фикрингиз қандай? 

Эктор Купер: - Уммон яхши терма жамоа. Лекин уларни майдонда кўришимиз керак. Форс кўрфази кубоги кучли мусобақа. Осиё Кубогида ҳар қандай жамоа сюрприз тақдим этиши мумкин.


Хорижлик журналист - Уммон терма жамоаси сардори ва дарвозабони Али Ал Ҳабси Осиё Кубогида қатнашмайди. Шу ҳақда қандай фикрдасиз? 

Одил Аҳмедов: - Бу дарвозабонни яхши танийман. У кучли дарвозабон. Уммон терма жамоаси учун жуда катта йўқотиш деб айта оламан. Агар унинг йўқлиги бизга ёрдам берса хурсанд бўламан. 



Хайрулла Холиқов (championat.asia) - Ноябрь ойида Австралияда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувидан сўнг деярли 50 кун вақт ўтди. Аммо жамоамиз ўртоқлик учрашуви ўтказмади. Бундай катта мусобақадан олдин бу сизни қанчалик хавотирга солаяпти? 

Эктор Купер: - Бу менинг қарорим. Лекин ҳавотирга тушганим йўқ. Терма жамоаларга қарши ўйнасак ҳам бўларди, аммо футболчиларнинг жароҳат олишлари хавфи борлиги учун шундай қарорга келдик. Осиё Кубогида қатнашадиган терма жамоа бўлганида албатта ўртоқлик ўйинида майдонга тушардик, бироқ бундай жамоа топилмади. 


Шаҳбоз Беғамов (championat.asia) - Ўзбекистон терма жамоасига келганингизда жамоанинг янги ўйин қиёфасини шакллантириш учун бир ой вақт керак бўлади дегандингиз. Ўртоқлик ўйинларидаги натижалар ўз йўлига. Ўтган вақт мобайнида жамоани Осиё Кубогига ўзингиз истаган қиёфага киргиза олдингизми?  

Эктор Купер: - Биз биргаликда етарли вақт ишладик. Нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Аммо ҳеч қайси мураббий қайсидир футболчи эртага майдонга тушиб ўйнаб кетишига кафолат бермайди. Келинглар яхши ният қилиб турайлик. Эртага насиб қилса мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз. 



Камронбек Чегабоев (kun.uz) - Терма жамоанинг жисмоний тайёргарлигини қандай баҳолайсиз? Чунки мухлисларда доим шу ҳавотир бўлиб келган. 

Одил Аҳмедов: - Ким кўпроқ тўп билан бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади. Шу боис жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратганмиз.


Нарзулла Сайдуллаев Шаржа шаҳридан

Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика