UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  4 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Жепаров: "КХДР терма жамоасини мағлуб этиш мумкин, албатта" Янгиликлар

Жепаров: "КХДР терма жамоасини мағлуб этиш мумкин, албатта"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров КХДР терма жамоасига қарши 12 ноябрь куни ўтказиладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 110 ўйинда майдонга тушиб, 23 голга муаллифлик қилган Сервер Жепаров энг аввало, ушбу жамоа билан Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги дастлабки ўйинда учралган мағлубият ҳақида тўхталиб, шундай деди: “Биринчи ўйиндаги мағлубият сабаблари сифатида бир нечта омилларни келтириб ўтиш мумкин. Аввало, КХДРга қарши ўйин Жаҳон чемпионати саралашидаги илк ўйинимиз эди. Ундан ташқари майдон билан боғлиқ муаммолар бор эди. Сунъий майдон табиийсидан катта фарқ қилади. Бу футбол, унда ҳар бир ўйинда ҳам ғалаба қозонавермайсан. “Майдон текис, тўп думалоқ”, дейишади-ку”.

Сервер КХДР терма жамоаси устидан Тошкентдаги ўйинда ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Албатта, бу жамоани ютиш мумкин. Биз Шимолий Кореяни кўп бора мағлуб этганмиз ҳам. Фақат бир мартагина уларга мағлуб бўлдик, адашмасам”.

Ўзбекистонлик 33 ёшли футболчи терма жамоа йиғинининг илк кунлариданоқ унда иштирок эта бошлашига имкон яратиб бергани учун “Ульсан” клуби бош мураббийидан миннатдор эканини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Жанубий Кореяда чемпионат якунига етяпти ва мен мураббий билан келишган ҳолда миллий терма жамоа йиғинига ўз вақтида етиб келдим. Бунга шароит яратиб беришгани учун клуб маъмуриятидан миннатдорман”.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика