UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:40Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  32 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  18 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1

Нега "Женоа"ни эмас, Россия клубини танлагани, Катанец уни Швецияга қарши ўйинга жалб қилгани ва янги жамоаси ҳақида. "Нижний Новгород" Йўлдошев билан интервью ташкил қилди Янгиликлар

Нега "Женоа"ни эмас, Россия клубини танлагани, Катанец уни Швецияга қарши ўйинга жалб қилгани ва янги жамоаси ҳақида. "Нижний Новгород" Йўлдошев билан интервью ташкил қилди

РПЛ вакили "Нижний Новгород" клуби "Пахтакор" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевни ўз таркибига қўшиб олди ва у билан интервью ташкил этди.

- Иброҳимҳалил, сизни Нижний Новгородда кўриб турганимиздан хурсандмиз! Ўзбекистон чемпионатида қандай муваффақиятларга эришгансиз?

- Мен "Пахтакор" академиясини тугатганман. Тошкент клуби билан 2019 йилда Ўзбекистон чемпионатини қўлга киритдим, сўнгги бир мавсумда "Бунёдкор"да ижарада ўйнаб, сўнгра яна "Пахтакор"га қайтдим.

- Қачондан сизни мамлакат терма жамоасига жалб қила бошлашди?

- 2020 йилдан бери термада ўйнайман. Ўртоқлик ўйинларида ҳам, расмий ўйинларда ҳам. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини таниқли словениялик мураббий Сречко Катанец қабул қилиб олди. У мени 5 сентябрда Стокгольмда бўлиб ўтадиган Швеция - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига жалб қилди.

- Қандай қилиб "Нижний Новгород"да пайдо бўлдингиз?

- Менда кўплаб таклифлар бор эди. Ҳамюртим Элдор Шомуродов ўйнаган Италиянинг "Женоа" клубига ўтишга яқин эдим. Айнан Шома менга ўз кучимни Россия чемпионатида синаб кўришни маслаҳат берди. Prosports Management агентлари билан маслаҳатлашувлар ва "Нижний Новгород" бош мураббий Александр Анатольевич билан суҳбатдан сўнг ўзим учун юз фоизлик қарор қабул қилдим: Нижнийда қоламан!

- Янги клубингиз билан машғулотларни бошлашга улгурдингизми?

- Ҳа, машғулотлар ёқди. Йигитларнинг ҳам барчаси ажойиб, яхши қабул қилишди.

- Қайси позицияда ўйнайсиз?

- Мен чап қанот ҳимоячисиман. Аммо "Нижний Новгород"га мени бутун қанотни ёпадиган латерал сифатида таклиф этишди.

- "Нижний"да қайси рақамни олдингиз?

- Ёшлигимдан бери, "Пахтакор" академиясида шуғулланишни бгшлаганимдан бери олтинчи рақам остида тўп тепаман. "Нижний Новгород"да ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмадим. Рақамим менга омад олиб келсин!

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика