UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Гризманн Мессининг тарихий рекордини такрорлади  0 14:21"Атлетико", ПСЖ ва Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси 37 ёшида фаолиятини якунлади  0 13:48Нико Уильямсга даъвогарлар аниқланди  2 13:21U21 биринчилиги. "Қўқон-1912"дан 5та, "Сўғдиёна"дан 6та гол ва бошқа натижалар (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  1 12:58Хамес Родригес Зидан, Хави ва Модричдан яхшироқ эканини айтди  10 12:34Холанд "Манчестер Сити"дан кетмоқчи, нега?  5 12:05Триппьер "Ньюкасл"га қайтиши ҳақида: "Пул футболда барчасини ҳал қилмайди"  1 11:45Тезкор хабар. Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди   22 11:45ОКМК - "Пахтакор" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 2-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 11:28"Манчестер Юнайтед" ПСЖнинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:05ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади  47 10:42Виржил ван Дейк фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  4 10:25ЖЧ-2026 саралаши. Агар БАА билан очколар тенг бўлиб қолса, нима бўлади?  49 10:00Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим»  0 09:28«Барселона» асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия Янгиликлар

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия

Теглар :  Қуръа
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

“Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. Унда 12 терма жамоа ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи учун ўз рақибларини билиб олишади. Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар. Қуръа ташлаш маросимида Осиёнинг машҳур футболчилари Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа жараёнида Саудия Арабистони билан бирга 3-саватдан жой олади ва бу жамоа билан тўқнаш келмайди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

- Қуръа ташлаш маросими соат 13:30да бошланади. Қуръа механизми ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги видеода берилган.

- Маросим бошланди. 12та давлат байроқлари саҳнага олиб чиқилди.

- Катта экранда ҳар бир терма жамоанинг ўйинларидан лавҳалар берилди. Алифбо тартиби бўйича Ўзбекистон энг охирида намойиш этилди.

- Сауд Ал Муҳаннади нутқ сўзламоқда. Энди Осиё терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги иштироклари ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда. Роликда қитъамиз жамоаларининг ЖЧ финал босқичларидаги энг муваффақиятли иштироклари ҳам ўрин олган экан. Умид қиламиз кейинги қуръа маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам ўйинлари ўрин олади).

- Юқорида қуръа механизми барчага яна бир бор эслатиб ўтилмоқда. Дастлаб 6-саватча кейин 5, 4, 3, 2 ва 1-саватча гуруҳларга ажратилади. Саватчалардан олинган биринчи жамоа "A" гуруҳига, иккинчи жамоа эса "B" гуруҳига тушади.

- Қуръа жараёнини ОФК бош котиби Дато Уиндзор Жон олиб боради. Ҳар бир давлат ёзилган қоғозлар махсус шарларга жойлаштирилиб чиқилмоқда.

- ЎФФ матбуот хизмати Куала Лумпурда Ўзбекистон номидан қатнашаётганларнинг расмини тақдим этди. Бош мураббий Самвел Бабаян, терма жамоа менежери Рамиль Ильясов ва ОФК мусобақалар қўмитаси аъзоси Алим Арифов.


Диққат жараён бошланди!

"A" гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия

"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд



Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика