UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  3 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  28 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  13 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9

Бруну Фернандешнинг дубли Португалияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди ёхуд хайр Шимолий Македония Янгиликлар

Бруну Фернандешнинг дубли Португалияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди ёхуд хайр Шимолий Македония

ЖЧ-2022 саралаши плей-офф босқичининг финал ўйинида Португалия ва Шимолий Македонияни мағлуб этиб, Қатарга йўл олди!

Португалия – Шимолий Македония 2:0

Голлар: Бруну Фернандеш (Криштиану Роналду) 32', Бруну Фернандеш (Диогу Жота ) 65'

Португалия: 22. Диогу Кошта, 24. Жуан Канселу, 3. Пепе, 13. Данилу Перейра, 2. Нуну Мендеш, 8. Жоау Моутинью (4. Витинья 90+1'), 16. Отавио (14. Вильям Карвалью 76'), 11. Бруну Фернандеш (18. Матеус Луис 88'), 10. Бернарду Силва (23. Жуан Феликс 88'), 7. Криштиану Роналду, 19. Диогу Жота (15. Рафаэл Леан 76').

Захира: 1. Руй Патрисиу, 12. Жозе Са, 5. Рафаэл Геррейру, 6. Жозе Фонте, 9. Андре Силва, 17. Гонсалу Гедеш, 21. Седрик Суареш.

Шимолий Македония: 1. Столе Димитриевски, 13. Стефан Ристовски, 14. Дарко Велковски, 6. Висар Муслиу, 8. Эзджан Алиоски, 5. Ариян Адеми, 10. Энис Барди, 21. Тихомир Костадинов (3. Стефан Асковски 76'), 7. Элиф Элмас (16. Бобан Николов 87'), 9. Александар Трайковски (11. Дарко Чурлинов 59'), 19. Милан Ристовски (23. Боян Миовски 46').

Захира: 12. Кристиан Наумовски, 22. Дамьян Шишковски, 2. Тодор Тодороски, 4. Кире Ристевски, 15. Никола Серафимов, 17. Давид Бабунски, 18. Дориан Бабунски, 20. Стефан Спировски.

Огоҳлантиришлар: Жуан Канселу 68', Висар Муслиу 68', Эзджан Алиоски 74'

Португалия

Бруну Фернандеш - 32', Бруну Фернандеш - 65'

Чемпионат Мира. Квалификация. Европа. 2-ой раунд . final-тур

30/03/2022, 00:45

0
:
2
Тугади

Северная Македония

Стадион: Estadio do Dragao, 48010 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
32'  Бруну Фернандеш
32'  Криштиану Роналду
65'  Бруну Фернандеш
65'  Диогу Жота
68'  Жуан Канселу
76'  Отавио (Вильям Карвалью)
76'  Диогу Жота (Рафаэл Леау)
87'  Бернарду Силва (Жуан Феликс)
87'  Бруну Фернандеш (Матеус Луис)
90'  Жоау Моутинью (Витинья)
46'  Милан Ристовски (Боян Миовски)
59'  Александар Трайковски (Дарко Чурлинов)
68'  Висар Муслиу
74'  Эзджан Алиоски
75'  Тихомир Костадинов (Стефан Асковски)
87'  Элиф Элмас (Бобан Николов)


90+3. Учрашув якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Тўп ўнг қанотдан Роналдуга узатилди, у эса жарима майдончаси ичидан тўпни ўзига тўғрилай олмади. 

79. Бруну ўнг қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдончасига узатди, ушбу вазиятда македониялик ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

70. Статистика: дарвоза томон зарбалар бўйича устунлик 10:2.

69. Португалия терма жамоаси тинмаяпти - улар учинчи голга ҳаракат қилишмоқда.

Диогу Жота чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон узатди, Фернандеш эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди - Брунудан дубль!

65. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бруну гол ури, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

59. Роналдунинг дарвоза томон бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

48. Ўйиннинг иккинчи қисмини ҳам португаллар фаоллик билан бошлашди. Бироқ ҳозирча македониялик ҳимоячилар рақибларига хавфли вазият уюштириш учун имкон бермаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Шимолий Македония голдан сўнг фаолликни оширди, бироқ улар майдон марказининг Португалия дарвозаси жойлашган қисмига ўта олишмаяпти. Португалиянинг марказий ярим ҳимояси ҳозирча анча ишончли ҳаракат қилмоқда.

40. Майдон марказидан тўп Роналдуга узатилди, Криштиану эса уни жарима майдончаси томон узатди, бироқ унинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

37. Голдан сўнг португалиялик мухлислар анча фаоллашди. Улар ўз суюлиларини тинмай қўллаб-қувватлашмоқда.

Македониялик футболчи майдон марказидан тўпни узатишда хатога йўл қўйди, Бруну тўпни олиб қўйиб, Роналдуга узатди, Криштиану эса олдинга қараб юриб, тўпни Фернандешга қайтарди, МЮ футболчиси эса 19 метрлардан дарвоза томон ерлатиб зарба берди ва ҳисобни очди!

32. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бруну Фернандеш ҳисобни очди!

30. Статистика: Паслар бўйича устунлик - 139:69. 

26. Роналду ўнг қанот ўткир бурчакдан тўпни марказроққа узатмоқчи бўлди, бироқ бу вазиятда македониялик ҳимоячилар фаол ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбошди.

15. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳар икки жамоа вакиллари асосан майдон марказида ҳаракат қилишмоқда.

3. Бернарду Силва тўп учун курашга киришганди. Аммо Энтони Тейлор Силва ўйин қоидаси бузганлигини билдирди.

1. Ўйин бошланди!

Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика