UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ҳам машғулотларни бошлади. Мураббий интервью берди Янгиликлар

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ҳам машғулотларни бошлади. Мураббий интервью берди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинларида Яман, Сингапур, Саудия Арабистони ва Фаластин билан бир гуруҳда кураш олиб бормоқда.

Бугундан Сингапур терма жамоаси ҳам машғулотларни бошлади. Жамоа бош мураббийи Татсума Йошида бўлажак ўйинлар учун 26 нафар футболчини таклиф этди. "Шерлар" 3 июнь куни Фаластин, 7 июнда Ўзбекистон ва 11 июнь куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушишади.

Таркибга назар ташлар эканмиз, уч нафар янги футболчини кўрамиз. Булар - Сайфуллоҳ Акбар, Ибраки Аднан ва ҳужумчи Илҳан Фанди. Терма жамоа устози Татсума Йошида йиғин олдидан шундай деди: 

- "Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш баҳсларига 26 нафар футболчи билан йўл оламиз. Таркибда уч нафар янги футболчи бор, ўйлайманки, улар ҳам ўзларини кўрсатади. Саудияга кетишдан олдин Дубайга бориб, у ерда Афғонистон билан ўйнаймиз. Ҳар икки жамоа ўзаро келишувига кўра, бу ўйин ёпиқ тарзда кечади. 31 май куни эса Ар Риёдда бўламиз". 

- "Ўтган бир йил давомида умуман ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Шу боис Афғонистон билан кечадиган баҳс биз учун муҳим ҳисобланади. Биз фақат шу ўйин орқали расмий баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. Гуруҳдаги вазият ҳақида нима дейишим мумкин? Рақиблар кучли. Лекин шунга қарамай, биз ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мен учун энг муҳими, жамоам ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб охиригача курашишини хоҳлайман. Мақсадимиз эса гуруҳда иккинчи бўлиш".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика