UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  2 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  7 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4

ЖЧ саралаш босқичининг кейинги ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилишига муносабатингиз? (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

ЖЧ саралаш босқичининг кейинги ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилишига муносабатингиз? (Сўровнома якунлари)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон жой олган гуруҳдаги ЖЧ саралаш учрашувлари марказлашган тартибда бошқа мамлакатда бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларининг иккинчи босқичида жами 40та жамоа бештадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бормоқда. ОФК қолган ўйинларни марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилган.

Биз жой олган гуруҳ беллашувлари 7-15 июнь оралиғида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Қуйида асосий рақибимиз Саудия Арабистони ҳамда ўзимизнинг ўйинларни яна бир бор эслаб ўтамиз. 

3 июнь. Саудия Арабистони - Яман

11 июнь. Сингапур - Саудия Арабистони

15 июнь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон


7 июнь. Ўзбекистон - Сингапур

11 июнь. Яман - Ўзбекистон

15 июнь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон


Агар учта ўйинни ўз фойдамизга ҳал этсак, гуруҳда биринчи ўрин билан тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл оламиз. Мабодо иккинчи бўлсак, унда бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўрин эгалари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишимизга тўғри келади. 

ОФК "D" гуруҳи баҳслари Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини маълум қилганидан сўнг Телеграм каналимизга "ЖЧ саралаш босқичининг кейинги ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилишига муносабатингиз?" мавзусида сўровнома қўйгандик. Вариантлар эса қуйидагича эди:

1. ОФК "мезбонлик"ни Саудияга бериб тўғри қилди, чунки уларда шароит зўр. 

2. Уй-меҳмон тарзида давом эттирилса яхши бўларди. 

3. Нега Ўзбекистон "мезбонлик"ни олмади, ҳайронман. 

4. Мен учун фарқи йўқ, терма жамоамиз кейинги босқичга чиқса бўлгани. 


Энди сўровнома якунларига тўхталамиз. Ўтган кунлар ичида ушбу сўровномада 11 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, ўзига маъқул вариантни танлаган. "Мен учун фарқи йўқ, терма жамоамиз кейинги босқичга чиқса бўлгани" варианти 38 фоиз овоз билан биринчи бўлди. Яъни 4,288 мухлис айнан шу вариантни танлаган. 

"Уй-меҳмон тарзида давом эттирилса яхши бўларди" варианти 23 фоиз овоз тўплаган бўлса, 21 фоиз иштирокчи "ОФК "мезбонлик"ни Саудияга бериб тўғри қилди, чунки уларда шароит зўр" деган тўхтамга келган. "Нега Ўзбекистон "мезбонлик"ни олмади, ҳайронман" вариантига эса 18 фоиз киши овоз берган. 

Кўриниб турибдики, аксар мухлисларга терма жамоа қаерда ўйнашининг аҳамияти йўқ, муҳими кейинги босқичга чиқсак бўлгани. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Бундай олиб қаралса, биз фақат Сингапур билан уйда ўйнашимиз керак эди. Яман ва Саудияга қарши баҳсларни эса шундоқ ҳам сафарда ўтказамиз. 

Мусобақа марказлашган тартибда ўтказилишига қарор қилиндими, эътирозга ўрин йўқ. Ва ОФК Ўзбекистонга бермаганига ҳайрон қолиш керак эмас. Чунки тан олайлик, Саудия Арабистонидаги шароитлар биздан анча яхши. Испания, Италия Суперкубокларини ўтказган давлат ЖЧ саралаш баҳсларини ўтказа олмайдими. Биздан эса июнь ойида у ерга бориб, ижобий натижа билан қайтиш талаб қилинади. 

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика