UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  3 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  2 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23

ЖЧ саралаш. "A" гуруҳи ўйинлари Дубайга кўчириладими? Янгиликлар

ЖЧ саралаш. "A" гуруҳи ўйинлари Дубайга кўчириладими?

ОФК қарорига кўра, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд "A" гуруҳи баҳсларига Хитой мезбонлик қилиши лозим эди.

Бироқ таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг ўз Телеграм каналида ёзишича, гуруҳ беллашувлари Хитойда ўтказилмайди. Бунинг сабаби яна коронавирус пандемияси билан боғлиқ.

Кеча Хитой терма жамоаси "сафарда" Гуам меҳмони бўлиб, 7:0 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳнинг навбатдаги ўйинлари 3 июндан давом эттирилиши керак. Энди катта эҳтимол билан ўйинлар Дубайда ташкил этилади. Қолаверса, ЖЧ саралаш босқичининг википедиядаги саҳифасида ҳам учрашувлар Дубайда ўтиши белгилаб қўйилган, фақат баҳсларнинг соати ёзилмаган.

Маълумот учун, мазкур гуруҳда Сурия, Хитой, Филиппин, Мальдив ва Гуам ўзаро баҳс олиб бормоқда ҳамда Сурия 15 очко билан биринчи, Хитой терма жамоаси эса 10 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика