UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  2 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  1 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  3 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   2 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  3 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  13 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  5 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  7 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  7 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  6 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  37

ЖЧ-2026да Ўзбекистон иштирок этиши учун... Янгиликлар

ЖЧ-2026да Ўзбекистон иштирок этиши учун...

Келинг аввал бир нарсага келишиб олайлик, менинг мақоламни ЖЧ-2018га умуман алоқаси йўқ. 2022 йилга ҳам. ЎФФ ва ПФЛда фаолият олиб бораётган бугунги мутахассисларга ҳам.

Шунчаки, дунё жамоатининг ўзига қарата олган бугунги воқеага муносабатимни билдираман. Бизда ЖЧнинг доимий иштирокчисига айланиш имконияти пайдо бўлаяпти. Бу имконият нафақат бизда, балки БАА, Қатар, Хитой ва Саудия Арабистонида ҳам мавжуд бўлди.

2026 йилги ЖЧнинг саралаш баҳслари 2024 йил муҳим палласига киради. Терма жамоамизнинг ўртача ёши 26-28 бўладиган бўлса, демак бугундан бошлаб 1996-2004 йилларда туғилган футболчиларнинг кейинги фаолиятларига жиддий қарашимиз керак бўлади. Айнан шу оралиқда таваллуд топган футболчилар ЖЧ-2026 циклида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладилар. Бугунги кунда 1996 йилда туғилган истеъдодли футболчиларнинг аксариятини захира ўриндиқларида кўрамиз ваҳолангки улар аллақачон 20 ёшдан ошганлар. Кейинги авлод вакиллари ҳам мана шу ҳолатга тушмасликлари учун табиийки бугундан бошлаб олий лигада ислоҳот ўтказишимиз керак бўлади. Шаҳсан мен учун у ерда кимни фаолият олиб бориши муҳим эмас, муҳими ЖЧ-2026 операциясини ишлаб чиқиш. Яна бир бор қайтариб ўтаман, бу мақолани ЖЧ-2018 ва 2022га алоқаси йўқ. Мен доимий иштирок ҳақида айтаяпман.

Осиёнинг ЖЧдаги доимий иштирокчилари, Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари энди бирон муаммога учрашлари қийин. Ўзларини океандаги кит каби ҳис қилаётган бўлсалар ҳам ажабланмаймиз.



Осиёга берилган 8.5та йўлламанинг 4тасига кимлар эга чиқишиши маълум. Мана энди бизга 4.5та йўлланма қолаяпти. Аслида ишни тўғирлаб юборсак, бизда Австралия, Япония ва Жанубий Кореядан бўлмасада, Эрондан ўтиб кетиш имконияти йўқ эмас. Ҳозирги ҳолатда эса кейинги 4.5та ўринга қарашга мажбурмиз.

Энди ЖЧга чиқиш учун росмана имконият туғилгани учун Саудия Арабистонида ишга бўлган муносабат ошади. Уларда шундоқ ҳам яхши сифатдаги чемпионат бор. БАА ва Қатар ўз дастурини ишлаб чиққан ҳолда, бугундан бошлаб кейинги цикл учун янги чет эллик футболчиларга фуқаролик беришни бошлаб юборса бўлгани, 2024 йилга келиб улар МТЖ сафида майдонга тушишга тайёр бўлиб қоладилар. Хитой ҳам шундай йўлни танламайди деб ҳеч ким айта олмайди. Ундан ташқари Хитой чемпионатида амалга оширилаётган ишлар 10 йил ичида ҳеч бўлмаса Осиёнинг 8та терма жамоасида бири бўлиш учун кифоя қилса керак. Демак, яна ўша яримта ўрин эгаси бўлмаслигимиз учун, биз камида БАА, Қатар, Саудия Арабистони ва Хитойдан устун бўлишимиз керак.

Квоталар сонини ошиши орқали футболга бўлган муносабат ўзгариши аниқ. Чунки терма жамоамиз сўнгги циклларда ЖЧга чиқа олмаётган бўлсада, олтилаликка кира оляпти. Энди шу темпни ушлаб қолишимиз керак бўлади. Лекин бу оддий статистика. Юқорида қайд этиб ўтдим, энди олтилик эмас, саккизликка кирган терма жамоа ҳам ЖЧга чиқади ва бу борада рақобат ошиши табиий.

Яна Таиланд, Сурия ва Ироқ каби терма жамоаларга ҳам ҳурмат билан қараш керак. 10 йил ичида кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика