UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  0 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  8 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи жамоалари Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи жамоалари

Бугун Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раундига старт берилади.

Маълумки, саралашнинг ушбу босқичида 40та жамоа қатнашади. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши тўртта иккинчи ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олиш билан бирга Осиё Кубоги-2023 йўлланмасини ҳам қўлга киритади. 

Қуйида "D" гуруҳи жамоаларига тўхтатиб ўтамиз. Бу гуруҳда Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман ва Сингапур ўзаро баҳс олиб боради. 


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 68

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Чемпион (1984, 1988, 1996) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (1994)

Бош мураббий: Эрве Ренар (Франция)


Саудия Арабистони ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини янги мураббий қўл остида ўтказади. Чунки июль ойидан бу жамоани Эрве Ренар қабул қилиб олди. Франциялик мутахассис бунгача Африкада фаолият юритиб келди ва Осиёда биринчи бор ўзини синаб кўради. Маълумот учун, Эрве Ренар 2012 йил Замбия ва орадан уч йил ўтиб Кот-Д'Ивуар терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида олтин медалларни қўлга киритган.


ЎЗБЕКИСТОН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 84

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: 4-ўрин (2011) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина)


Терма жамоамиз ҳар гал жаҳон чемпионатига яқин келади-ю, бироқ ҳал қилувчи паллада доим нимадир етишмай қолади. Футболчиларимиз бу сафар Эктор Купер қўл остида манзил сари йўлга чиқишади. 28 йиллик танаффусдан сўнг Миср терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан аргентиналик мураббийдан мухлисларимизнинг умиди катта. 


ФАЛАСТИН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 102

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2015, 2019) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган

Бош мураббий: Нуриддин Оулд Али (Жазоир)


Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичини бугун Фаластинга қарши баҳс билан бошлайди. Жазоирлик мураббий жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Нуриддин Оулд Али асосий мақсад кетма-кет учинчи марта Осиё Кубогига йўл олиш эканини айтиб ўтди. Бу эса гуруҳдан биринчи ё иккинчи ўрин билан чиқишни мақсад қиляпти дегани. 


ЯМАН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 142

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2019) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган

Бош мураббий: Самси Ҳасан Ал Наш (Яман)


Яман термасини маҳаллий мураббий бошқармоқда. Бу жамоа яқинда ўтказилган Ғарбий Осиё чемпионатида Сурия билан 1:1 ўйнаб ҳаммани ҳайрон қолдирди. Ўз тарихида биринчи бор шу йил Осиё Кубогида ўйнаган яманликлар ҳам илиқ таассурот қолдиришга ҳаракат қилишади. 


СИНГАПУР 

ФИФА рейтингидаги ўрни: 162

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (1984) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Татсума Йошида (Япония)


Япониялик мураббий Татсума Йошида қўл остида Сингапур терма жамоаси яхши ўйин кўрсатиш истагида. Сингапур 1984 йилдан бери Осиё Кубогида қатнашмай келмоқда, бу эса терма жамоа футболчиларини янада руҳлантириши аниқ. 


Сентябрь ойида бўладиган ўйинлар: 


1-тур. 5 сентябрь 

Фаластин - Ўзбекистон 

Сингапур - Яман


2-тур. 10 сентябрь

Яман - Саудия Арабистони

Сингапур - Фаластин

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика