UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  34 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  7 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон бугун финал учун амалдаги Европа чемпиони билан баҳслашади. Учрашув “Бешиктош” стадионида ўтказилади (ПРЕВЬЮ) Янгиликлар

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон бугун финал учун амалдаги Европа чемпиони билан баҳслашади. Учрашув “Бешиктош” стадионида ўтказилади (ПРЕВЬЮ)

Ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди.

Бугун, 7 октябрь куни мазкур босқич баҳслари бўлиб ўтади. 1/8 финалда Колумбия (4:1), чорак финалда Италияни (5:1) йирик ҳисобда мағлуб этган Ўзбекистон терма жамоасига ярим финалда мезбон Туркия рақиблик қилади. Туркияликлар амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади. Уларнинг жорий мундиалдаги натижаси:

Гуруҳ босқичи

Туркия – Франция 3:0

Туркия – Либерия 5:0

Туркия – Гаити 1:1

1/8 финал

Туркия – Мексика 5:0

1/4 финал

Туркия – Марокаш 4:1

Ўзбекистон терма жамоаси

Гуруҳ босқичи

Польша – Ўзбекистон 1:3

Испания – Ўзбекистон 0:3

Ўзбекистон – Танзания 0:2

1/8 финал

Ўзбекистон – Колумбия 4:1

1/4 финал

Ўзбекистон – Италия 5:1

Маълумот ўрнида, Туркия бунгача 4 марта бронза (кетма-кет 2007, 2010, 2012, 2014) медалини қўлга киритган ва ўтган жаҳон чемпионатида финалда Анголага пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. Евро-2021 финалида эса Испанияни 6:0 ҳисобида енгиб, қитъа биринчилигида бош совринга эга чиққан.

Бўлажак учрашув “Бешиктош”нинг 41 мингдан зиёд томошабинга мўлжалланган “Водафон Парк” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Мазкур жуфтлик ғолибига финалда амалдаги титул соҳиби Ангола ҳамда Гаити ўртасидаги баҳсда муваффақият қозонган жамоа рақиблик қилади. Ярим финалнинг ушбу баҳси 20:00 га белгиланган. Уларнинг мазкур босқичга қадар қайд этган натижалари:

Ангола терма жамоаси

Гуруҳ босқичи

Ангола – Уругвай 4:0

Ангола – Ироқ 4:1

Ангола – Италия 7:0

1/8 финал

Ангола – Англия 1:0 (экстра таймларда аниқланган)

1/4 финал

Ангола – Бразилия 2:1


Анголаликлар 2018 йил мундиал ғолиби бўлган ва бир бор учинчи ўриндан жой олган.

Гаити терма жамоаси

Гуруҳ босқичи:

Гаити – Либерия 4:1

Гаити – Франция 6:0

Туркия – Гаити 1:1

1/8 финал

Гаити – АҚШ 6:2 (экстра таймларда аниқланган)

1/4 финал

Танзания – Гаити 1:4

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг финал ўйини 9 октябрь куни “Галатасарой”нинг 52 мингдан ортиқ томошабиннни ўз бағрига сиғдира оладиган муҳташам ўйингоҳи ("Турк Телеком Арена")да бўлиб ўтади.

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. 1/2 финал

7 октябрь, жума

20:00, Ангола – Гаити

“TFF Riva Facility” майдони

22:00, Туркия – Ўзбекистон

“Водафон Парк” стадиони

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).

Бош мураббий: Рустам Меҳмонов.

УЛАРНИНГ ЖОРИЙ МУСОБАҚАДАГИ СТАТИСТИКАСИ

Вакилларимиз кетма-кет уч марта 2007, 2010, 2012 жаҳон чемпиони (рекорд) бўлган, шунингдек, 1990, 1991 йилларда ҳам титул соҳибига айланган ҳамда бир бор кумуш ва 2 марта бронза медалларига эга чиққан.  

9 октябрда мазкур титул бизники бўлади деган умиддамиз!

⚡️ Мундиалгача. "Халқ учун ўйнаймиз" – олтинчи титулни мақсад қилган беш карра жаҳон чемпиони билан интервью 

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? 

⚡️ Тадбиркор, супервайзер, ҳайдовчи, цех ишчиси… Мундиалга йўл олаётган термамиз аъзолари қайси касбларда ишлашади? Туркиядаги мусобақа қачон старт олади? ЖЧ тарихи қандай? Кимлар фаворит? (батафсил)

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика