UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  0 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  146 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  12 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24

⚡️ Мундиалгача. "Халқ учун ўйнаймиз" – олтинчи титулни мақсад қилган беш карра жаҳон чемпиони билан интервью Янгиликлар

⚡️ Мундиалгача. "Халқ учун ўйнаймиз" – олтинчи титулни мақсад қилган беш карра жаҳон чемпиони билан интервью

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ Туркиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг охирги босқичини Тошкентда ўтказмоқда.

Терма жамоа мураббийи ва навбатдаги мундиалга йўл олаётган афсонавий Абдужамил Шукуров билан суҳбатлашдик. У Ўзбекистон билан бир қатор мусобақаларда иштирок этган ва 5 марта (1990. 1991, 2007, 2010, 2012) жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 

Аввалроқ, ЕЧЛ ғолиби бўлган вакилларимиз ҳақида маълумот бергандик.

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? 

Ўйновчи мураббий

“Бўлажак мундиалда ўйновчи мураббийга таъқиқ бор экан. Шу туфайли футболчи сифатида таркибдан ўрин эгалладим. Амплуам бўйича ҳужумчи эдим, айни дам эса ҳимоячи сифатида ўйнамоқдаман”.

Польша, Испания ҳамда Танзания

“Улар билан олдин тўқнаш келмаганмиз, аммо уларнинг ўйинлари ва машғулот жараёнларини интернет орқали ўргандик. Польша ТЖга жуда катта аҳамият берилган, дарвозабонларнинг ўзида уч мураббий бор. Уларнинг тайёргарлик жараёнига Роберт Левандовскининг шахсан ўзи ҳам ташриф буюради. Испания ҳам кучли, умуман ҳар сафаргидек энг қийин гуруҳга тушиб қолдик. Қолган квартетларда фаворитлар иккитадан бўлса, бизда уч иштирокчи кейинги босқич учун курашади. Мақсадимиз – гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш”.

Олдинги мусобақалардан фарқи

“Аввалги турнирларда иштирокчилар кам бўлган, ампутантлар футболи ривожланмаган эди. Финал раундида 24 та жамоа бор, саралашда эса 40 тага яқин иштирокчи қолиб кетди. Осиёдан бешта жамоа мундиалга йўл олди. Квалификация раундида Сурия, Ироқ, Ҳиндистонни мағлубиятга учратдик ва Эронга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бердик. Гуруҳда 2-ўрин эгаллаган ҳолда кейинги босқичга чиқдик.

Фаворитлардан бири бўлган Туркияда футбол анча ривожланиб кетди. Учта дивизиони бор. Дунёнинг етакчи футболчилари Туркияда ўйнамоқда. У ерда бизнинг йигитларимиз ҳам бор. Маблағ ва яшаш шароити томондан қулайликлар етарлича. Терманинг ўқув машғулотига эса мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг шахсан ўзи келиб, иштирок этади. Охирги мундиалда иккинчи бўлишди, ундан олдингиларида учинчи ўринни эгаллашганди, аммо ҳеч қачон чемпион бўлишмаган.

Мусобақада 16 ҳакамдан 11 нафари маҳаллий бўлади. Туркияда тайёргарлик жараёни юқори даражада. Худо хоҳласа, яхши натижа кўрсатамиз деган умиддаман. Барибир омад керак бўлади. Спортда омад жуда катта аҳамият касб этди. Олдинги мундиалда фаворитлар қаторида бўлмаган Ангола чемпионга айланди. Туркия финалга чиққанда, ўйин олдидан мусобақа бош соврини ёнида расмга тушиб: “бизни кутиб олинглар, соврин бизники” деб расмга тушишган, аммо якунда пеналтилар сериясида мағлубиятга учрашганди. Рақибни менсимаслик нотўғри. Биз ҳам Анголага қарши баҳсда 50 га яқин зарба йўллаганмиз, аммо якунда улар рикошетдан урилган гол эвазига ютиб кетишганди”.

Майдондаги ўйинчилар сони

“Дастлабки жаҳон чемпионатларида 6 га 6 ва 11 га 11 кўринишида катта майдонда ўйнардик. Тошкент ўтказилган мусобақаларда 2 тоифада ҳам ғолиб бўлганмиз. 2007 йилдан эса стандарт вариантга ўтказилди – майдон ўлчами 60 га 40, ўйинчилар сони эса 7 га 7.

Термамизда профессионал ўйинчилар деярли йўқ, яъни, ойлик олишмайди. Бунинг учун ўзини фақат футболга бағишлаш керак. Уларнинг айримлари ҳайдовчилик қилади, кимдир далада ишлайди, кимдир ўқийди, ҳамманинг ўз тирикчилиг бор. 60 км йўл босиб, ўйинларда қатнашадиганлар ҳам бор. Барча қийинчиликларга қарамасдан, йигитлар чемпионликни кўзламоқда.

Туркиядаги легионерларимиз эса маош олишади, уларга машғулотлардан кейин ҳам маълум миқдорда маблағ тўланади”.

Сафар қачон?

“23 сентябрда Истанбулга учиб кетамиз, 6 кун давомида адаптация жараёнини ўтказамиз. Кейин эса 30 сентябрда Польшага қарши илк ўйинимиз кутмоқда. Ўйинлар илк бор замонавий стадионларда бўлиб ўтади. Сунъий эмас, ҳақиқий чимли майдонларда ўйнаймиз. Ярим финал ҳамда ҳал қилувчи баҳс “Галатасарой” ҳамда “Бешиктош”нинг асосий майдонида ўтиши режалаштирилган. Европа чемпионатида Туркия Англия билан баҳс олиб борганида, стадионга 45 мингга яқин мухлис келган. Финалда ўйнаш бизга ҳам насиб этсин!”.

Фаолияти

“Россиянинг Барнаул шаҳри жамоаси аъзосиман. Анчадан бери у ерга бормадим, пандемия ва санкциялар туфайли. Ноябрда ўтадиган РФС кубоги мусобақасига чақирув олганман.

Бевосита мусобақа форматига тўхталсак, Ўзбекистондагига ўхшаш. Яъни, бир шаҳарда ўтказилади ва 10 яқин иштирокчи ўн кун давомида бош соврин учун курашади. Туркияда эса умуман бошқача. У ерда учрашув уй-сафар тизимида ўтказилади. Улар бу борада профессионал йўлга ўтган”.

Тактик схема

“Асосий таркиб танлаб олинган, лекин яна бир-икки вариантлар ўрганилмоқда. У ерда яна вақтимиз бўлади. Биринчи навбатда гол ўтказмасликни режа қилганмиз. Гол уришга қодирмиз. Икки ҳужумчи ва тўрт ҳимоячи схемасида ўйнамоқчимиз. Ҳимоядаги футболчилардан бири олдинга ўтади. Асосан, 3-2-1 кўринишида ҳаракат қиламиз. Марказдаги иккиликдан бири ҳужумга кўмаклашади, иккинчиси эса ҳимояга ёрдам беради”.

Танзания нотаниш рақиб

“Танзания ТЖ биз учун нотаниш рақиб. Улар илк бор мундиалда иштирок этади, уларнинг ўйинидан бехабармиз, балки кучли рақибдир. Улар 14 сентябрдан бери Истанбулда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда”.

Мусобақа соврин жамғармаси ҳақида

“Фақатгина 2012 йил Россиянинг Калининград шаҳрида ўтган турнирда мусобақа ғолибига 20 минг доллар пул мукофоти, иккинчи ҳамда учинчи ўринларга 15 ва 5 минг доллар миқдорида маблағ берилган.

Бу йилгисидан эса хабарим йўқ, балки қанчадир сумма қўйилгандир”.

Мухлисларга мурожаат

“Кўчада юрганимизда бизга жаҳон чемпионлари сифатида доимо хурмат билан қарашади, бизни қўллаб-қувватлашади. Уларга миннатдорчилик билдираман. Биз халқ учун ўйнаймиз. Халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади деган умиддаман!”.

Давоми бор...

Элдор Акмурзаев суҳбатлашди 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика