UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  1 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2

Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида Янгиликлар

Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Насаф" Туркияда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда.

"Аждарлар" бу йил таркибга бир нечта тажрибали футболчиларини қайтарди. Хусусан, мудофаа чизиғига Умар Эшмуродов жалб қилинди. Ўтган мавсумда Малайзияининг "Селангор" клубида тўп тепган футболчи яна "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади. Эшмуродов янги мавсумга тайёргарлик ҳақида фикрлари билан бўлишди. 

- "Насаф" амалдаги чемпионликни ўзида сақлаб қолишга тайёрми?

- Албатта. "Насаф" бу йил ҳам барча турнирларда бош соврин учун кураш олиб боради. Туркиядаги йиғинимиз мавсумга тайёргарлик учун айни муддао ва фойдали бўлди дея оламан. Яхши жамоаларга қарши назорат учрашувларида майдонга тушдик. Чемпионат стартига қадар бироз вақт бор. Унгача камчиликларимизни тўғрилаб, жисмоний ҳолатимизни оптимал ҳолатга олиб чиқамиз.

- Чемпионлик йўлида қайси жамоани жиддий рақиб сифатида кўряпсиз?

- Суперлигада ҳар бир учрашувга жиддий қараб очко жамғариш талаб этилади. Ўз сафига яхши футболчиларни қўшиб олган футболчилар бор. "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан худди биз чемпионлик учун курашишни кутмоқдаман.

- Бу йил Суперлигада 3 та Қашқадарё жамоаси ўйнайди. Қизиқарли дербилардан нима кутяпсиз?

- Яхши дербилар бўлиши шубҳасиз. Қашқадарёда футболга қизиқиш жуда юқори. Шу ўринда "Шўртан" ва "Машъал"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман.

Драган Черан ва Рубин Хебай бу йил нечта гол уради?

- Нечта гол уришини тахмин қилмайман, лекин жамоага катта фойдаси тегишига ишонаман. 

- Миллий терма жамоада Катанец даврида асосий ҳимоячи бўлдингиз. Ундан кўпроқ нимани ўргандингиз?

- Катанец кўп жабҳаларда ўсишимизга ёрдам берди. Айниқса жисмоний тарафлама ҳали кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатиб кетди. Бу учун ундан миннатдормиз ва соғлик тилаймиз. Олдимиздаги ўйинларда ҳар бир рақиб хавфли. Биз тартибли ўйнаб максимал очко йиғишимиз лозим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика