ЖЧ-2022. Испания ТЖ ўз рекордини янгилаши учун 2 та ўйинда қатнашиши кифоя қилди

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2022, 09:25
Қатардаги мундиал 2-турида Испания терма жамоаси Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Альваро Мората учрашувда ҳисобни очган бўлса, Никлас Фюллькруг немисларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

“Қизил фурия” жорий турнирда урган голларини 8 тага етказиб, ўз рекордини янгилашга эришди ва бунинг учун атиги 2 ўйин кифоя қилди. Бунгача Испания терма жамоасининг рекорди 2010 йил қайд этилган ва ўшанда чемпионлик қўлга киритилган. Испанлар турнир давомида 7 та тўп киритишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›