UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  1 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  15 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  5 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

ЖЧ-2022. Бразилия Швейцарияни мағлуб этиб, плей-офф масаласини ҳал қилди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Бразилия Швейцарияни мағлуб этиб, плей-офф масаласини ҳал қилди

Жаҳон чемпионатининг "G" гуруҳидан ўрин олган Бразилия — Швейцария учрашуви якунланди.

Ўйинда Бразилия 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, ҳисобидаги очколар сонини 6 тага етказиб олди ва плей-офф йўлланмасига эга чиқди. 

Бразилия – Швейцария 1:0 

Гол: 1:0 – 83 Каземиро.

Бразилия – Алиссон, Милитао, Тиаго Силва, Маркиньос, Алекс Сандро (Теллес, 86), Каземиро, Фред (Бруно Гимараэс, 58), Лукас Пакета (Родриго, 46), Ришарлисон (Габриэл Жезус, 73), Рафинья (Антони, 73), Винисиус Жуниор.

Швейцария – Зоммер, Видмер (Фрай, 86), Эльведи, Аканджи, Родригес, Джака, Фройлер, Соу (Эбишер, 76), Варгас (Фернандеш, 59), Ридер (Штеффен, 59), Эмболо (Сеферович, 76).

Огоҳлантиришлар: Ридер (50), Фред (52).


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифа орқали учрашувдан матнли трансляцияни кузатишингиз мумкин бўлди.


96. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


94. Бразилия сўнгги дақиқаларда олдинга ўтмоқда. 


90. Ҳакам 2-бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берди. 


89. Сўнгги дақиқаларга келиб майдонда темп кўтарилди. Курашлар кечмоқда. 


87. Телеграмдаги каналимизда Қатардаги ўйинлардан ажойиб суратлар жойлаштирилди. 


86. Ҳар икки жамоа таркибида ўзгариш: Бразилияда Алекс Сандро ўрнига Алекс Теллес, Швейцарияда эса Видмер ўрнига Фабиан Фрай.


83. ГОООООЛЛЛ!! КАЗЕМИРО! Родригонинг пасидан сўнг ўнг оёқдаги ажойиб зарба! Ҳисоб очилди ниҳоят! 1:0!


77. Учрашувни 43649 нафар мухлис кузатаётганини Қатардаги ҳамкасбимиз Толибжон Қосимов маълум қилди. 


75. Швейцарияда ҳам иккита ўзгариш: Сов ва Эмболо чиқиб кетди. Эбишер ва Сеферович ўйинни давом эттиради. 


73. Бразилияда иккита ўзгариш: Ришарлисон ва Рафиньоя ўрнига Антони ҳамда Жезус майдонга туширилди. 

70. Бразилия ҳужумни даом эттирмоқда. 


68. Гол бўлган вазиятда Ришарлисон ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. 


64. ГООООЛ! ВИНИСИУС!  Йўқ! Гол ҳисобга олинмади. VAR ушбу вазиятда офсайд борлигини қайд этди. Ҳисоб очилмади - 0:0! Давом этамиз!


58. Бразилияда Фред ўрнига Бруно Гимарайс майдонга тушди. Швейцарияда эса Варгас билан Ридер ўрнига Фернандес ҳамда Стеффен ўйинни давом эттиради.  


56. Сал қолишига сал қолди... Винисиуснинг оширган зарбаси ва Ришарлисоннннн. Унга бироз аниқлик етишмади. 


55. Маълумот: ЖЧларда Бразилия ва Швейцария ўртасида иккита ўйин ўтказилган ва уларнинг ҳар иккисида дуранг қайд этилган. 

53. Швейцария олдинга ўтмоқда. 


52. Фред рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 


50. Ридер Родригога қарши тирсакни ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 


47. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 


46. Бразилияда Пакета ўрнига Родриго ўйинни давом эттиради. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


Танаффус вақтида ушбу учрашувга аталган превьюни ўқишингиз мумкин. Ниғмонхўжа Нозимов сайтимиз мухлислари учун махсус: ЖЧ-2022. Неймари йўқ Бразилиянинг Швейцарияга қарши ўйини учун превью


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам бир дақиқа вақт қўшиб берди. 


44. Стадионда бир неча сонияларга чироқ ўчиб қолди.


42. Бразилия ҳужумларни давом эттиряпти. 


39. Швейцария олдинга ўтди. Варгас рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячиларни алдашга уринди. У буни уддалаганди ҳам. Аммо якунда зарбага аниқлик етишмади.  


33. Милитао ўйин қоидасини бузмасдан, "корпус"ни ишга солган ҳолда рақибдан тўпни олиб қўйди. 


31. Рафиньядан зарбаааа! Чап оёқдаги зарбани Зоммер ушлаб олди. Изи)


30. Бразилия устунлик қилишда давом этмоқда. 


27. Зарбааааа! Винисиуссссс! Зоммер бу вазиятда ажойиб сейв намойиш этди!


23. Тиаго Силва ўйин қоидасини бузди.  


20. Пакетанинг етказиб берган тўпидан Ришарлисон унумли фойдалана олмади. Швейцария ҳимоячилари унга имкон беришмади. 


17. Ридер олдинга ўтганди. Аммо... Ҳужумда фол.


13. Тўп яна Ришарлисонда. Бироқ бу сафар у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 


12. Бразилия ўнг қанотдан олдинга ўтишди. Ришарлисоннинг паси рақиб ҳимоячиси томонидан қайтарилди. 


10. Асосан европаликлар олдинга ўтишмоқда. 


6. Илк бурчак зарбасини Швейцария амалга оширди. Ҳужум бразилияликлар томонидан бартараф этилди. 


4. Каземиро ўйин қоидасини бузди. 


1. Учрашув бошланди! Швейцария бошлаб берди!


- Давлатлар мадҳиялари янграмоқда


- Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди. 


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бразилия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Бразилия

Каземиро - 83'

Чемпионат Мира. Группа G . 2-тур

28/11/2022, 21:00

0
:
1
Тугади

Швейцария

Стадион: Stadium 974, 43649 томошабин

Бош ҳакам: Ivan Barton

45'
90'
46'  Лукас Пакета (Родриго)
52'  Фред
58'  Фред (Бруно Гимарайнш)
64'  Винисиус Жуниор
73'  Ришарлисон (Габриэль Жезус)
73'  Рафинья (Антони)
83'  Каземиро
83'  Родриго
86'  Алекс Сандро (Алекс Теллес)
50'  Фабиан Ридер
58'  Рубен Варгас (Эдимилсон Фернандеш)
58'  Фабиан Ридер (Ренато Штеффен)
76'  Джибриль Соу (Мишель Эбишер)
76'  Брель Эмболо (Харис Сеферович)
86'  Сильван Видмер (Фабиан Фрай)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика