UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  24 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6

ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида Янгиликлар

ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида

Хабарингиз бор, 8-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан ўзбекистонлик боксчиларнинг имкониятлари ва асосий рақиблар ҳақида мулоҳазаларни билдириб ўтсак. 

-52 кг. Мураббийлар штаби бир неча номзод ичидан Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоировни жаҳон чемпионати учун танлаб олди. Ҳасанбой Дўсматов, Аброржон Қодиров, Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзаҳмедов каби боксчилар ушбу вазнда ҳар қандай мусобақанинг фаворити бўлишга арзийдиган боксчилар. Аммо, Шаҳобиддин айни пайтда ажойиб формада эканлигини намойиш эта олди. Умид қиламизки, мураббийларнинг ушбу қарори ўзини оқлайди ва Шаҳобиддин Зоиров Олимпия ўйинларининг олтин медали олдига жаҳон чемпионатининг ҳам энг юқори пробали медалини қўшиб қўя олади. Бу йўлда Зоировга амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган кубалик Йосбани Виета қаршилик кўрсатиши кутилмоқда. Шунингдек, колумбиялик Юбержен Мартинесни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Умуман, осон бўлмаслиги аниқ. Ҳиндистонлик Амит мусобақага Осиё чемпиони сифатида ташриф буюради.

-57 кг вазнда Осиё чемпиони Миразиз Мирзаҳалилов мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Миразиз учун бу дастлабки жаҳон чемпионати ҳисобланади. Умид қиламизки, масъулиятли жаҳон чемпионатида Мирзаҳалилов муваффақиятли юришини давом эттиради ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллайди. Ушбу вазнда рақобат кучли. Қозоғистонлик Қайрат Ералиев шубҳасиз ушбу вазн фаворити ҳисобланади. У 2017 йили Гамбург мезбонлик қилган ЖЧ ғолиби сифатида Россияга йўл олмоқда. Шунингдек...


Мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика