UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  0 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1

ЖЧ-2018да испанлар кимга ишонади? Янгиликлар

ЖЧ-2018да испанлар кимга ишонади?

Теглар :  ЖЧ-2018Испания
Мана Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам оз вақт қолди.

Футболчилар ўзини янада яхшироқ кўрсатишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, мураббийлар ҳар бир номзоднинг нимага қодирлигини синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда. Испания терма жамоасининг бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳам бундан мустасно эмас. Назаримизда, у бу борада бироз қийинчиликка дуч келмоқда. Чунки 23 та асосий ўйинчини танлаш ҳам осон бўлмайди. Россияга бориши мумкин бўлганларнинг дастлабки рўйхатида 48 ўйинчи мавжуд.
Якуний рўйхатга киришни ҳамма истайди. Аммо бу ишни уддалаш осон бўлмайди, албатта. Айниқса “тўққизинчи рақам” нуқтаси учун кескин кураш кетмоқда. Лопетеги келгандан сўнг, жамоа яна марказий ҳужумчи билан ўйин тактикасига ўтди. Хабарингиз бор, охирги йилларда Испания терма жамоаси кўпинча марказий ҳужумчисиз ўйнашга ўрганиб қолганди.

Лопетеги эса айнан шу позиция учун энг яхши ўйинчини қидирмоқда. Яқин кунларда Германия ва Аргентина терма жамоалари билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари унга қарор қабул қилишида яхшигина ёрдам бериши мумкин. Ҳозир эса марказий ҳужумчи позициясида, бошқа ўйинчиларга қараганда, яхшироқ ўйнай оладиган футболчилар билан таништирамиз.


ДИЕГО КОСТА 29 ёш
Клуб: 
“Атлетико”
Лопетеги томонидан терма жамоага таклиф қилинган: 8 маротаба
Ўйинлари: 6та (ўйинларда иштирок этган умумий вақти – 468 дақиқа)
Голлар сони: 5та

Лопетеги терма жамоага келганидан сўнг, рақибларига ҳар вандай вазиятда ҳам қарши ҳаракатлана оладиган ўйинчига эътибор бера бошлади. Коста 2014 йилдан бери терма жамоанинг ўйинларида иштирок этади. У ҳаттоки, Бразилиядаги ЖЧ-2014 учун “қизил фурия” қайдномасига киритилган эди. У майдонда мағлубиятни тан олмай, доим олға интиладиган ва марказий ҳимоячиларга босим ўтказа оладиган ўйинчи ҳисобланади. Тўпни яхши бошқаради ва керак пайтда керак жойда пайдо бўла олади.
“Челси”да Конте билан муаммолар ва Мадриднинг “Атлетико”сига трансфер борасида белгиланган чекловлар сабаб, Костанинг Россиядаги мундиалда иштирок этиши сўроқ остида қолганди. Аммо жонажон “Атлетико”га қайтиш омадли келди ва 2018 йил январидан буён Коста 11 ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.        

Лопетегининг фикри
“Диего мунтазам равишда клуб ўйинларида майдонга тушганида, биз уни миллий терма жамоага албатта таклиф этамиз ва унга таркибнинг муҳим ўйинчиларидан бири сифатида қараймиз. У ярим йил мобайнида расмий учрашувларда қатнаша олмади. Ҳозир у қайтди ва бундан жуда хурсандмиз. Биз унга яна суянишимиз мумкин. У ажойиб ўйинчи. Айнан шунинг учун ҳам, у номзодлар орасида қолади”.

АЛЬВАРО МОРАТА — 25 ёш
Клуб
: “Челси”
Лопетеги томонидан терма жамоага таклиф қилинган: 14 маротаба
Ўйинлари: 10та (ўйинларда иштирок этган умумий вақти – 430 минут)
Голлари: 7

Мадрид тарбияланувчиси Лопетегидан энг кўп таклиф олганлар ичида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Асосан у Коста билан ўрин алмашади. Гоҳ у футболчи асосий таркибда, гоҳ буниси ўйинни илк дақиқалардан бошламоқда. Июнда “Реал Мадрид”дан Лондоннинг “Челси”сига бориб қўшилди. “Аристократлар” сафида форвард 23 ўйинда 11 бор гол уришга муваффақ бўлди. Аммо жисмоний     ҳолати билан боғлиқ муаммолар туфайли асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўймоқда.

Италияда, “Ювентус” таркибида ўйнаган вақти, Альваро зич ҳимояли жамоаларга қарши қандай ўйнаш кераклигини яхши билиб олди. Бундан ташқари испанларнинг ўйин услуби, кўплаб паслар асосида қурилувчи ўйинга ҳам ортиқча муаммосиз могслаша олади. Бўйига қарамай (190 см), Альваро тезкор ва керак бўлса бир неча метрда, зарурат туғилса, катта тезликда ҳам рақибни ортда қолдира олади.

Лопетегининг фикри
“Янги чемпионат ва янги клубдаги талаблар Моратани янада кучлироқ бўлишга ундайди. “Челси” доимо ғалаба қозонишни истайди ва барча мусобақаларда ўз олдига катта мақсадлар қўяди. Бу эса Альваронинг арсеналини бойитишига замин яратади. Бунда Альваронинг ўзи ҳам, клуб ва терма жамоа ҳам фойда кўради”.

ЯГО АСПАС — 30 ёш
Клуб: 
“Сельта”
Лопетеги томонидан терма жамоага таклиф қилинган: 12
Ўйинлари: 7та (ўйинларда иштирок этган умумий вақти – 247 минут)
Голлар сони: 4

Яго Аспас Испания Чемпионати бомбардирлари орасида 26 ўйиндаги 16та голи билан энг яхшилардан бири бўлиб турибди. Аспас — универсал футболчи. У ҳам қанотда, ҳам ҳужумчи ортида, шу билан бирга марказий ҳужумчи позициядасида ўйнай оладиган ўйинчи ҳисобланади. У жисмонан бақувват бўлиб кўринмасада, аслида жуда кучли ва бақувват. Яго деярли бутун майдон бўйлаб ўйнайди. Шунингдек, у яккакурашларда ҳам катта фойда келтиради ва зарур пайтда жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олади.

Лопетегининг фикри
“У терма жамоанинг барча ўйинларида иштирок этди ва клубда ҳам, термада ҳам ўзини яхши кўрсата олади. Бу футболчи зарур пайтда қанот вакиллари билан бемалол ўрин алмаша олади.”



Ва бошқалар    
Коста, Мората ва Аспас “тўққизинчи рақам” учун энг асосий номзодлар ҳисобланади. Бироқ, улар билан рўйхат тўлиб қолмайди. Бу футболчилардан ташқари, испаниялик мураббий Родригони ҳам кўз остига олиб қўйганини ҳисобга олиш керак. Бу ўйинчининг ҳисобида ҳозирча 15та гол ва 7та омадли тўп узатмалари бор. Уни икки маротаба терма жамоада ўйнашга таклиф қилишган. Испанларнинг бош мураббийи Ариц Адурис, Педро, Нолито ва Жерар Деулофеуга ўзини кўрсатиши учун имкон берди. Бундан ташқари, рўйхатга Мариано ва Херард Морено ҳам қўшилиш эҳтимоли бор.  

Хўш, Хулен Лопетеги Россия Жаҳон Чемпионати-2018га яна кимларни ювориши мумкин, сиз нима деб ўйлайсиз?


Нозима Зарипова таржимаси


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика