UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  7 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  5 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1

ЖЧ-2018. Салом Россия, салом Самара! Янгиликлар

ЖЧ-2018. Салом Россия, салом Самара!

Бир неча кун аввал “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари ва мен Жаҳонгир Сотволдиев Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига бориш учун автомобилда сафарга чиққан эдик.

Бир неча кун олдин Қозоғистоннинг Актобе шаҳридан Россиянинг Оренбург шаҳри томон йўлга чиқдик. Оренбург шаҳрига кечга яқин етиб келдик. Бизни сафаримиздан хабар топган бир неча ватандошларимиз кутиб олишди. Дўстона тушликдан сўнг Самара шаҳри сари сафаримизни давом этдирдик. Ушбу шаҳарга ташриф буюришингиз билан жаҳон чемпионати шукуҳига кириб қолганингизни билмай қоласиз. Энг асосийси, бу ерда сайёҳлар учун барча шароитлар тайёрлаб қўйилган. Шаҳарнинг ҳар бир кўчасида  волонтёрлар меҳмонлар учун беминнат хизмат кўрсатишмоқда. 

Самара шаҳрида футбол мухлислари учун ажратилган махсус “FAN ZONE” ҳудудида саёҳат қилдик. Бу ерда футбол мухлислари учун барча нарса шай. Ушбу худудга ҳар томонлама кириш мумкин. Шаҳарга кириб келишимизда бизни бир нарса жуда ҳам қувонтирди. Самаранинг ҳар бир бурчагида Ўзбекистондан ташриф буюрган футбол мухлисларини учратишиимиз мумкин. Уларнинг барчасининг қўлларида байроғимизни кўриш мумкин. Биз улар билан мулоқот қилишга муваффақ бўлдик. Яхшиси 10 мартда эшитгндан кўра 1 мартта кўрган мақул, дея сиз азизларга қуйида фотогалереяларнии тақдим этамиз.


Оренбург шаҳридаги ўзбекистонлик футбол мухлислари билан бирга


Россиянинг Самара шаҳрига кириб келдик


FIFA FAN FEST - Мухлислар учун ажратилган махсус худуд



"Крилья Советов" ва Миржалол Қосимовнинг ашаддий мухлиси билан бирга


ФИФАнинг расмий дўкони

Бразилия терма жамоасининг ашаддий мухлислари билан бирга


Жаҳон чемпионати ўйинларини турли ёшдаги мухлис ва мухлисалар катта қизиқиш билан томоша қилишмоқда


Футбол ёш, жой ва миллат танламайди!!!


Биринчи космонавт Юрий Гагаринни фазога олиб чиққан "Союз" космик кемаси!!!


Эслатиб ўтамиз, бугун Самарада "H" гуруҳидан ўрин олган Колубия - Сенегал ўйини бўлиб бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.


СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Самара шаҳридан махсус

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика