ЖЧ-2018. Очилиш ўйинига ҳакамлар тайинланди

Narzulla Saydullayev
12 июн 2018, 21:22
ФИФА ЖЧ-2018 очилиш ўйини бўлган Россия - Саудия Арабистони учрашувига ҳакамлар тайинлади.

Баҳсни аргентиналик Нестор Питана бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Хуан Пабло Белатти ва Эрнан Майдана ёрдам беришади. Захира ҳаками бразилиялик Сандро Риччи бўлади.

Видео такрорларни аниқлайдиган ҳакамлар: Массимилиано Иррати (Италия), Мауро Ильяно (Аргентина), Карлос Астроса (Чили) ва Даниэле Орсато (Италия).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com