UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  1 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  11 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  12 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  2 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  6 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 22:53"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?  6 22:35"Арал" Про-лигада ўз майдонида сўнгги марта қачон мағлуб бўлганди?  0

ЖЧ-2018. Гуруҳ босқичидан сўнг: Африкадан ҳеч ким қолмади Янгиликлар

ЖЧ-2018. Гуруҳ босқичидан сўнг: Африкадан ҳеч ким қолмади

14 июнь куни старт олган жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳсларига якун ясалди.

Кеча бўлиб ўтган тўртта ўйиндан сўнг 1/8 финалга чиққан барча жамоалар ҳамда кейинги босқич жуфтликлари маълум бўлди. Шундай қилиб 32 жамоадан бахтли 16таси курашни давом эттиради.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, УЕФА (Европа)дан 14та жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритганди. Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, тўртта жамоа мундиал билан хайрлашди. Булар - Германия, Исландия, Польша ва Сербия. Мухлислар учун айниқса амалдаги жаҳон чемпиони Германиянинг гуруҳдан чиқа олмагани кутилмаган воқеа бўлди.

КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка)дан эса фақат битта жамоа ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тугатди. Бу - Перу терма жамоаси. Тўртта жамоа эса 1/8 финалда ўйнайди. Булар - Аргентина, Бразилия, Уругвай ва Колумбия.

ОФКдан тарихда илк марта бешта жамоа ЖЧда иштирок этди ва фақатгина Япония гуруҳдан чиқа олди. Қолган тўрт жамоа Эрон, Австралия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони шу билан уйга қайтиб кетишди. Бу йил мундиалда Африкадан доимгидек беш жамоа қатнашди. Лекин бу жамоалардан бирортаси кейинги босқичга чиқа олмади. Миср, Марокаш, Нигерия, Сенегал ва Тунис - буларнинг ҳаммаси мундиални тарк этишди.

Ва ниҳоят, КОНКАКАФдан учта жамоа қатнашди ва фақат Мексика гуруҳдан чиқа олди. Панама ва Коста Рика эса мусобақа билан хайрлашди. Эътибор берган бўлсангиз, фақат Африка вакилларидан буёғига ҳеч ким қолмади.

Энди кураш янада қизийди. Буёғига ютқазган жамоа уйига қайтиб кетаверади. Эртадан нимчорак финал баҳсларига старт берилади. Қуйида жуфтликларни яна бир карра эслатиб ўтамиз.    

30 июнь. 19:00. Франция - Аргентина
30 июнь. 23:00. Уругвай - Португалия

1 июль. 19:00. Испания - Россия
1 июль. 23:00. Хорватия - Дания

2 июль. 19:00. Бразилия - Мексика
2 июль. 23:00. Бельгия - Япония

3 июль. 19:00. Швеция - Швейцария
3 июль. 23:00. Колумбия - Англия

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика