ЖЧ-2018. Финляндия саралаш босқичидаги илк ғалабасига эришди

3 сен 2017, 00:32
Европа минтақасининг I гуруҳида қатнашаётган Финляндия терма жамоаси ўз майдонида Исландия термасидан устун келиб, саралаш босқичидаги илк ғалабасини тантана қилди.

Учрашувдаги ягона гол 8-дақиқада Алксандр Ринг ҳисобида ёзилди. Беллашувнинг 75-дақиқасидан бошлаб исландиялик бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди. Рюрик Гисласон қизил карточка олиб, майдонни муддатидан олдин тарк этди. Шу тариқа финлар гуруҳда илк уч очкони ишлаб олишди.

Европа минтақасининг G гуруҳида Албания термаси ортиқча қийинчиликсиз Лихтейнштейн термасидан устун келди.

ЖЧ-2018 - Европа. I гуруҳи. 7- тур

Финляндия 1 : 0 Исландия

1:0 – Ринг – 8


I гуруҳидаги вазият:

1. Хорватия – 13 очко (6 ўйин);

2. Исландия – 13 (7);

3. Туркия – 11 (6);

4. Украина – 11 (6);

5. Финляндия – 4 (7);

6. Косово – 1 (6).


ЖЧ-2018 - Европа. G гуруҳи. 7- тур

Албания 2 : 0 Лихтенштейн

1:0 – Роши – 54, 2:0 – Аголи – 78

G гуруҳидаги вазият:

1. Испания – 16 очко (6 ўйин);

2. Италия – 16 (6);

3. Албания – 12 (7);

4. Израиль – 9 (6);

5. Македония – 3 (6);

6. Лихтенштейн – 0 (7).


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia