UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  51 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  44 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25

ЖЧ-2018 да ишлаган икки осиёлик ҳакам "Пахтакор"нинг икки учрашувини бошқаради Янгиликлар

ЖЧ-2018 да ишлаган икки осиёлик ҳакам "Пахтакор"нинг икки учрашувини бошқаради

Суперлига секин-аста ўзининг муҳим палласига кириб бормоқда.

Яна 5 та тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.

Бундан кейинги ўйинларнинг муҳимлик даражаси жуда юқори эканини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси олдиндаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2018 ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.

19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйинини қитъамизнинг етакчи рефериларидан бири Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Ушбу ҳакамлар гуруҳи мундиалда 2 та ўйинда ишлаганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

19-тур
28 июль, шанба
“Навбаҳор” — “Пахтакор”
Бош ҳакам
: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

20-турнинг марказий ўйини – “Пахтакор” — “Локомотив” учрашувида Жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Жаҳон чемпионати-2018да 4 та учрашувда фаолият олиб борди.
 
20-тур
1 август, чоршанба
“Пахтакор” — “Локомотив”
Бош ҳакам:
Алиризо Фағоний (Эрон)

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика