UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  0 17:17Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  5 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  1 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  3 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  9 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  23 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик" Янгиликлар

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик"

Рестартни кўтаринки руҳда бошлаган "Суғдиёна" навбатдаги турда ҳам ғалабали юришини давом этди.

Ўтган турда пойтахт жамоаси "Пахтакор" устидан зафар қучган Улуғбек Бақоев шогирдлари, Coca Cola Суперлига 5-турида Тошкентда "Локомотив" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Баҳсдан сўнг "Суғдиёна"нинг иқтидорли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бизга уч очко керак эди. "Пахтакор"ни ютганимиздан сўнг ўз кучимизга бўлган ишонч анча ортди. Тўғриси, "Локомотив"дан аввалги турда учраган мағлубиятидан сўнг кучлироқ ва бошқача ўйин кутгандик. Одатда қолган жамоалар ҳам бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг тайёргарликка катта куч ташайди. Бугун жамоамизнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов стандарт вазиятла маҳоратини кўрсатди. Унда тажриба катталиги шунақа ўйинларда билинади. Тўғри, мавсумни яхши бошламадик. Лекин, вақт ўтган сари машғулотларда бир-биримизни тушунишимиз нормал ҳолатга келди. Карантин пайтида ўзимиз уйда машғулотларни тўхтатмадик ва қаттиқ меҳнат қилдик. Шунингдек иштиёқ ҳам бугун бизда кўпроқ эди. "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика