Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик"
20 июн 2020 22:35
Янгиликлар
Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик"
Ўтган турда пойтахт жамоаси "Пахтакор" устидан зафар қучган Улуғбек Бақоев шогирдлари, Coca Cola Суперлига 5-турида Тошкентда "Локомотив" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Баҳсдан сўнг "Суғдиёна"нинг иқтидорли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Бизга уч очко керак эди. "Пахтакор"ни ютганимиздан сўнг ўз кучимизга бўлган ишонч анча ортди. Тўғриси, "Локомотив"дан аввалги турда учраган мағлубиятидан сўнг кучлироқ ва бошқача ўйин кутгандик. Одатда қолган жамоалар ҳам бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг тайёргарликка катта куч ташайди. Бугун жамоамизнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов стандарт вазиятла маҳоратини кўрсатди. Унда тажриба катталиги шунақа ўйинларда билинади. Тўғри, мавсумни яхши бошламадик. Лекин, вақт ўтган сари машғулотларда бир-биримизни тушунишимиз нормал ҳолатга келди. Карантин пайтида ўзимиз уйда машғулотларни тўхтатмадик ва қаттиқ меҳнат қилдик. Шунингдек иштиёқ ҳам бугун бизда кўпроқ эди. "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар