UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  15 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  6 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик" Янгиликлар

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик"

Рестартни кўтаринки руҳда бошлаган "Суғдиёна" навбатдаги турда ҳам ғалабали юришини давом этди.

Ўтган турда пойтахт жамоаси "Пахтакор" устидан зафар қучган Улуғбек Бақоев шогирдлари, Coca Cola Суперлига 5-турида Тошкентда "Локомотив" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Баҳсдан сўнг "Суғдиёна"нинг иқтидорли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бизга уч очко керак эди. "Пахтакор"ни ютганимиздан сўнг ўз кучимизга бўлган ишонч анча ортди. Тўғриси, "Локомотив"дан аввалги турда учраган мағлубиятидан сўнг кучлироқ ва бошқача ўйин кутгандик. Одатда қолган жамоалар ҳам бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг тайёргарликка катта куч ташайди. Бугун жамоамизнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов стандарт вазиятла маҳоратини кўрсатди. Унда тажриба катталиги шунақа ўйинларда билинади. Тўғри, мавсумни яхши бошламадик. Лекин, вақт ўтган сари машғулотларда бир-биримизни тушунишимиз нормал ҳолатга келди. Карантин пайтида ўзимиз уйда машғулотларни тўхтатмадик ва қаттиқ меҳнат қилдик. Шунингдек иштиёқ ҳам бугун бизда кўпроқ эди. "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика