UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Жавоҳир Эсонқулов: "Гана ва "Абердин"га қарши ўйинлар унутилмас бўлди" Янгиликлар

Жавоҳир Эсонқулов: "Гана ва "Абердин"га қарши ўйинлар унутилмас бўлди"

Аслида "Бунёдкор" клубига тегишли бўлган Жавоҳир Эсонқулов 2016 йилги мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубида ижарада ўтказди.

Олий лигадаги ўйинлари орқали футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб қилинди. Янги мавсумга тайёргарликни Эсонқулов Ўзбекистон вице-чемпиони сафида олиб бормоқда. Футболчи "Бунёдкор"нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этиб иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Биз Дубай йиғини якунлангач Жавоҳир Эсонқулов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғиндан қандай таассуротлар қолди?

- Барчаси ажойиб ўтди. Сабаби мен Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Жавлон Иброҳимов каби маҳоратли футболчилар билан бирга машғулотларда иштирок этдим. Улардан машғулотлар ва ўйинлар вақтида кўп нарса ўрганиш мумкин. Дубайдаги машғулотлар яхши ўтди. Ажойиб меҳмонхонада истиқомат қилдик, майдонлар ҳам қойилмақом даражада эди.


- Биринчи баҳс "Ал Шааб"га қарши ўтди. 2:1 ҳисобида ғолиб бўлдинглар. Ўша баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Биз БААга учиб келганимиздан сўнг эртаси куни тонгда машғулот ўтказдик ва кечки пайт ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Иқлимга кўникиш бизга қийинчилик туғдирди, бироқ шунга қарамай маҳаллий клубни мағлуб этдик.

- Ўйлашимча йиғин давомидаги энг эсда қоларли ўйинлардан бири Ганага қарши ўтди...

- Гана терма жамоаси тўрт карра Африка чемпиони ҳисобланади. Шунга қарамай уларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Бундай даражадаги жамоага қарши илк бор ўйнадим. Ютқазган бўлсак ҳам бу биз учун ўзига хос тажриба мактаби бўлди. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз кераклиги кўринди.

- Кейинги баҳс Хитой клубига қарши ўтди. Сиз захирадан майдонга тушдингиз.

- Ҳа тўғри. Сабаби дастлабки икки учрашувда ўзимнинг яхши томонларимни кўрсата олмаганим учун мураббийлар мени захирада қолдиришди. Шахсий фикрим, улар тўғри қарор қабул қилишганди.


- Кейин "Ал Файсали" ва "Абердин" билан баҳсларда Жавоҳир Эсонқулов голлар урди.
- Юқорида айтдимку. Мени мураббийлар захирада қолдириб тўғри қилишганди. Менда ўйлаб олиш ва ўзимга келиб олиш учун вақт бўлди. Барчасини ўйладим ва ўзимнинг энг яхши сифатларимни кўрсата олдим.

- Шотландиянинг "Абердин" клуби қандай ўйнади? ВИДЕО

- Улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Рақиб биздан бўй ва жисмоний томонлама устунлик қилишди. Бизнинг футболчиларнинг кўпи кичкина бўлса ҳам уларга қарши яхши ўйнадик. Тўпни ҳавода эмас, пастлаб ҳаракатлантирдик. Бироқ якунда барибир тажриба ўз сўзини айтди ва "Абердин" ғалаба қозонди.

- Йиғин давомидаги охирги баҳс "Ал Раид"га қарши ўтди. Бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Биз тўп билан кам машуғлот ўтказдик. Ҳар икки кунда ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Жисмоний юкламалар билан ўйинлар ўтказиш оғир бўлди. Рақиб биринчи бўлимда эркин ўйнади. Танаффусдан кейин биз ўзимизга келиб олдик ҳамда уларга қарши қайси мамлакатдан, қандай жамоа ўйнаётганни кўрсатдик.

- Сергей Лушан сизни қайси жойда ўйнатмоқда?

- Мураббий ҳозирча мени кўп чизиқларда синаб кўрмоқда. Жамоага қайси жойда кўпроқ фойдам тегиши мумкинлигини изламоқда. Ўртоқлик учрашувларида асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилдим. Охирги икки баҳсда марказий ҳужумчи вазифасини бажардим.


- Йиғинда Вадим Чемиртан, Александар Игнатович ва Душан Мичич каби легионерлар ҳам иштирок этишди. Бу ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Улар легионер сифатида ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Учала футболчи ҳам ҳақиқий профессионал эканини кўрсатди. Умуман олганда улар яхши футболчи ва яхши инсон.

- Бу йилги мавсумни "Бунёдкор"да бошлашингизга неччи фоиз ишонасиз?

- Тўғриси бу борада ҳеч нима дея олмайман. Барчасини мураббийлар ҳал қилишади. Мен эса уларнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламан.

- Нима деб ўйлайсиз ҳозирги "Бунёдкор"нинг етакчиси ким?

- Қийин савол. Жамоанинг етакчиси бутун жамоа, сабаби футбол жамоавий спорт тури.

- Дубайда машғулотлар ва ўйинлардан бўш вақтда нималар билан шуғулландинглар?

- Бўш вақтимиз жуда кам бўлди. Барча йигитлар билан бирга яқинларимизга эсдалик совғаларини олиш учун дўконларни айландик.

- Сўнгги савол, "Бунёдкор" клуби ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жуда яхши ва профессионал клуб. Бу ерда кўпчилик Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Улардан ўзим билмаган нарсаларни ўрганиб олиш ва тажриба тўплаш мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика